расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Янгиариқ туманидаги серқатнов кўприк қачон таъмирланади” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат тўғрисида маълумот
Ушбу кўприк Янгиариқ туманидаги умумий фойдаланишдаги махаллий ахамиятга эга 90V039 “D217 автомобиль йўли (16 км.дан) - Бош Қирших қ.- Жайхун қ.”(эски номи 4к958) автомобиль йўлининг 1,3 км қисмида жойлашган 26 пм узунликдаги кўприк бўлиб, қурилганлигига
35 – 40 йилдан ошганлиги сабабли эскириб бугунги кунда плиталари хамда насадкалари синиб авария ҳолатига келиб қолган. Шунингдек, кўприкда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўприкнинг синган қисми темир – битон тўсиқлар билан тўсиб қўйилган.
Ушбу кўприк Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Хоразм вилоятини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-410 сонли қарорининг 7 иловасига асосан 2025 йилда таъмирлаш дастурига киритилган.
Хозирда кўприкнинг лойиҳа – смета хужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати