Расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Янгиарик туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ижтимоий тармоқлар орқали 2024 йил 23-ноябр куни "Янгиариқ туманидаги бу муаммолар кўзга кўринмаяптими" сарлавхаси остида тарқалган видео бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу видеода кўрсатилган йўл корхонамизга қарашли давлат аҳамиятидаги 4р 164 “Хонқа ш.-Янгиариқ к.-Чиқирчи қ.-Хива ш.” автомобил йўлининг 19-21 км.лари оралиғида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, ушбу йўлнинг эски асфальтобетон қопламаси билан янги асфальтобетон қоплама бирлашган жойлари нотекис бўлганлиги сабабли, қайта таъмирлаш ишлари бажарилди ва нотекисликлар бартараф қилинди.
Ушбу видеода кўрсатилган “Қўшлоқ захкаши” устига қурилган пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган кўприк бўлиб, синган плиталари олиб ташланиб тез кунларда таъмирлаш ишлари бажарилишини маълум қиламиз.
Ушбу видеода кўрсатилган Остона МФЙ га кириш йўли ички хўжалик йўли бўлиб, ушбу йўлни таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги ПҚ №330 сонли “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорига асосан хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шахарлар, шаҳар посйўлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиб, таъмирлаш ишлари босқичма-босқич бажарилишини маълум қиламиз.