Расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани , "Гулшанда" маҳалласида шу ерда яшовчи фуқаро томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида олиб борилган ишлардан норози эканлиги тўғрисида мурожаат тарқалди.
Мурожаатда айнан ушбу маҳалладаги "Соҳилбўйи" ва "Жайхун" кўчаларини асфальт қилиниши сўралган.
Хозирда йўлнинг 1,5 км узунликдаги қисмига асфальт ётқизиш ва 2,0 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, молиялаштириш ва лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш ишлари кутилаётганлигини ва жорий йилнинг 4-чоракнинг охиригача таъмирлаш ишлари якунланишини маълум қиламиз.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати