Расмий муносабат
Янгиариқ тумани Ширшоли маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Жуманазаровнинг телеграм ижтимоий тармоғидаги “t.me/antikorruz” каналида туман заҳирасидаги ва ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонларида экилган шоли экинларининг қонунийлигини текширишни сўраб эълон қилган мақоласи юзасидан кадастр агентлиги, қишлоқ хўжалиги, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошқармаси ва Хоразм давлат ўрмон хўжалиги мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, Янгиариқ тумани ҳокимининг 16.02.2019 йилдаги 1288к-сонли қарорига асосан туманнинг Қўриқтом қишлоғи Ш.Рашидов номли массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг № 438, 439, 440, 441, 442, 443, 444, 445, 446, 447, 448, 449, 450, 451, 452, 453, 454, 455, 471, 742, 473, 474, 475, 476, 492, 493, 494, 495, 496, 497, 498, 499, 500, 501, 502, 503, 504, 505к, 507, 508, 509, 510, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 531, 532, 534, 536, 537, 539, 540, 541, 542, 565, 566, 567, 568, 569, 570, 571, 572, 573, 574, 575, 576, 577, 690, 692, 693, 694, 695, 696, 697, 698, 699, 700, 701, 702, 703, 704, 705, 706, 707, 708, 709, 710, 711, 712, 713, 714, 715, 716, 717, 719, 720, 721, 722, 723, 724, 726, 727, 728, 729, 730, 731, 732, 733, 734, 735, 736, 737, 738, 739, 740, 741, 742, 743, 744, 745, 746, 747, 748, 749, 751, 752, 753, 754, 755, 756, 757, 758, 759, 760, 761, 762, 763, 764, 765, 766-контурларидаги умумий 213,2 гектар ҳамда “Остона” қишлоғи “БВО Амударё” ёрдамчи хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ер харитасининг №40, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52 ,53, 54, 55, 56, 57, 59, 60, 61, 62, 63, 66, 67 ,68, 69, 70, 82, 83 ,84, 92к-контурлардаги умумий ер майдони 83,8 гектар ер майдоналари Хоразм давлат ўрмон хўжалигиги ажратиб берилган.
Хоразм давлат ўрмон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5742-сонли қарорига асосан фойдаланилмасдан турган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида
76,7 гектар ер майдонларининг 505, 507, 508, 509, 510, 534, 536, 537, 539, 540, 542-контурлардаги 17 гектар ер майдони фуқаро Б.Қурбоновга, 438, 439, 440, 441, 442, 443, 445, 446, 447, 449, 451, 452, 453, 454, 455, 471, 473, 474, 475, 476, 499, 495, 497, 498, 499, 501, 503, 534, 511, 512, 513, 514, 515, 517-контурлардаги 59,5 гектар ер майдонлари фуқаро Қ.Рўзибоевга бир йил муддатга пудрат шартномаси асосида мазкур ер майдонларини фойдаланишга киритиш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида ижарага берилган ва ушбу ер майдонларнинг 72,4 гектарига шоли экилган.
Шунингдек, Янгиариқ туман ҳокимининг 2021 йил 15 мартдаги
344-к-сонли қарорига асосига “Самирхон 2020” ишлаб чиқариш кооперацияга Ш.Рашидов номли массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг №408, 409, 410, 411, 412, 413, 414, 415, 416, 417, 419, 420, 458, 460, 459, 461, 463, 464, 465, 466, 467, 468, 469-контурларидаги умумий 42,0 гектар туман ҳокилиги ва “Самирахон 2020” ишлаб чиқариш кооперация ўртасида узоқ муддатили ижара шартномаси расмийлаштирилиб, 07.07.2021 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган ва 28,4 гектар майдонларида шоли экилган.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 йилдаги 709-сонли қарорга асосан Электрон-онлайн аукцион натижалари кўра эгаллик ҳукуқини қўлга киритган "Халол "баракали комплекс" МЧЖ(№365, 366, 374-контурлар)нинг 9 гектар, "Шифобахш нажот суви" МЧЖ(383, 385, 386к-контурлар)нинг 14,1 гектар, "Гулнура Зафарбек Фарм" МЧЖ(№376, 378, 379-контурлар)нинг 13,6 гектар майдонларига шоли экилгани аниқланди.
“Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ва “Самирхон 2020” ишлаб чиқариш кооперацияси, “Халол баракали комплекс" МЧЖ, "Шифобахш нажот суви" МЧЖ, "Гулнура Зафарбек Фарм" МЧЖ ўртасида ўзаро сувни етказиб бериш ва қабул қилиб олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, ушбу қишлоқ хўжалиги субъектлари экин ер майдонларини канал сувларидан фойдаланган ҳолда суғориб келмоқда.
Ўрганиш давомида фуқаро Х.Жуманазаровнинг туман кадастр агентлиги мансабдор шахслари томонидан туман заҳирасида турган ер майдонларида ноқонуний равишда шоли экиб келаётганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.
Янгиариқ тумани
ҳокимлиги