РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"Маҳалла" газетасининг 6-сонида Янгиариқ тумани “Ширшоли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Хива” катта йўл чорраҳасига светофор ўрнатиш, 2 км. йўлни асфальтлаш ҳамда электр кучланиш паст бўлган Улуғвор ва Иқбол кўчаларига қўшимча трансформатор ўрнатиш кераклиги бўйича танқидий материал чоп этилди. Юқоридаги ушбу масалалар 2024-2025 йил Давлат дастурларига таклиф сифатида киритилиб, дастур тасдиқланиб, молиялаштириш манбаалари аниқланганидан сўнг мурожаатда кўрсатиб ўтирган ушбу ҳолатлар ижобий ҳал қилинишини маълум қиламиз.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати