РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"Маҳалла" газетасининг №52 сонида Янгиариқ туманидаги “Киллавит” маҳалласи ҳудудидаги 8,2 км ички йўлларни асфальтлаш кераклиги, ҳудудда мактаб йўқлиги сабабли ўқувчилар қўшни маҳалладаги 15-сонли мактабга қатнашга мажбур бўлаётгани, шу сабабли ҳудудда 600 ўринли мактаб ва 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши зарурлиги, шунингдек, ҳудудда интернет алоқа линияси йўқлиги таъкидланган.
Ушбу танқидий мақолага юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Янгиариқ тумани "Киллавит" маҳалласи ва "Савган" маҳалласи ўзаро ёнма-ён жойлашган бўлиб, мазкур икки маҳалланинг мактаб ёшидаги ўқувчилари "Савган" маҳалласида жойлашган 15-сон умумий ўрта таълим мактабида таълим олади. Мазкур мактаб биноси 1976 йилда қурилган бўлиб, 2020 йилда капитал реконструкция қилинган. Мактаб қуввати 820 ўринли бўлиб, бугунги кунда мактабда икки маҳалладан 977 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Навбатлилик коэффиценти 1.2 ни ташкил этади. Мактаб биноси ва "Киллавит" маҳалласининг энг олис кўчаси орасидаги масофа 1.5-2 км ни ташкил этади.
"Киллавит" маҳалласида бугунги давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас. Маҳаллада 2 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларда 50 нафар 3-7 ёшли болалар тарбияланмоқда. 2024 йилнинг 1 чорагида юқоридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қувватини 100 ўринга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари "Савган" маҳаллада 210 ўринли “Камалик чикко” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши бошланган. Мазкур режалар амалга ошса "Киллавит" махалласидаги 3-7 ёшли болаларнинг катта қисми мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинади.
Шунингдек, маҳаллада 2024-йилнинг 2-ярим йиллигида "Таган" ҳудудининг барча маҳаллаларида интернет ва алоқа хизматини тўлиқ ташкил қилиш режалаштирилганлигини маълум қиламиз.
Янгиариқ тумани ички ҳўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича эса 2024-йил манзилли дастури ишлаб чиқарилган ва ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.
Ободонлаштириш маълумотTуман телекоммуникация боғламаси маълумотномасиЙўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш бўйича маълумотЯнгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати