РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда бир неча бор "Бир ойдан бери сув йўқ , ариқлар ҳам қуриган ..." сарлавҳаси билан мурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу мурожаат Янгиариқ тумани "Боёт" маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан йўлланилган бўлиб, ушбу ҳолат бундан бир ой олдин бўлганлиги ва ўрганишлар давомида ушбу маҳалла доимий равишда оқава сув билан таъминланганлиги маълум бўлди. Шунингдек, фото тасвирларда кўрсатилган қуриган мева дарахити эса аслида уй эгаси томонидан кесиб ташланганлиги аниқланди. Бунга эса дарахтни ўз юкини кўтара олмаганлиги сабаб бўлган.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати