РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Янгиариқ туманидаги "Янгиер маҳалласига қарашли кўчаларнинг бирида аҳвол яхши эмаслиги яъни " Аҳоли ўз кучи билан деймизми, хашар йўли биланми йўлларни қўриб юрганда , туризимни қандай ривожлантириш мумкин?" сарлавҳаси билан мурожаат тарқалди.
Ўрганишлар давомида Янгиер маҳалласида бундай кўча мавжуд эмаслиги аниқланди.
Маълумот учун туманнинг "Янгиер" маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартда “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижроси доирасида жами 12,2 млрд сўм маблағ ҳисобига ободонлаштирилган бўлиб, табиий газ, электр энергияси ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф этилган.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати