РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани , "Шихбоғи" маҳалласида шу ерда яшовчи фуқаро томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида олиб борилаётган ишлардан норози эканлиги тўғрисида мурожаат тарқалди.
Мурожаатда айнан ушбу маҳалладаги "уч ҳовли " кўчасини асфальт қилиниши сўралган.
Дастур доирасида ушбу кўчада ШПС яъни қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари бажарилди ва фуқарога бу борада атрофлича тушунтирилди.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати