Ҳисобот топширувчи фермер хўжаликлари диққатига!
Фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил якунлари бўйича тақдим этиладиган “1- fx” йиллик статистика ҳисоботини топширишда фермер хўжаликларига услубий кўмак бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан on-line мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Ушбу оn-line мулоқотларда “1-fx” шакли ҳисоботининг ҳар бир бўлим ва улардаги кўрсаткичлар бўйича саволларингизга статистика органлари ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилади.
Оn-line мулоқотлар “Zoom” платформаси орқали 2023 йилнинг 30 январидан 27 февраль кунига қадар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 10:00 дан 13:00 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, фермер хўжаликлари учун “1-fx” йиллик статистика ҳисоботини топшириш муддати 2023 йилнинг
27 февраль санасида якунланади.
On-line мулоқотларда фаол иштирок этинг!