Янгиариқ туман ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари О.Б.Абдуллаев томонидан 20.12.2022 йилда Гулшанда маҳалласида фуқаролар билан ўтказилган сайёр қабул ахоли билан бевосита мулоқоти ҳақида
Янгиариқ туман ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари О.Б.Абдуллаев ҳамда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Б.Сафаевлар
томонидан графикда белгиланган тартиб бўйича 20.12.2022 йилда “Гулшанда” маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида, 25 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, 9 нафар фуқаролар томонидан жами 9 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 6 та мурожаат жойида ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди, 3 та муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъул ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди. Қабулда асосан, электр энергияси, ичимлик суви, кўприк таъмирлаш, интернет ўтказиш масаласи ва бошқа йўналишларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари О.Б.Абдуллаев ҳамда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Б.Сафаевлар томонидан “Гулшанда” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Хусиновлар иштирокида жойига чиқиб ўрганилганида эҳтиёжманд оила 1 группа ногиронлик рўйхатида турувчи Қличев Хушнуд ва Жуманиязова Дармонжонлар моддий тамондан қийналганлигини айтиб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат сектор рахбарини ташаббуси билан хамда хомийлик хисобидан уларни оилаларига бир қоп ун, ёғ озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан Байжанов Давлатназар, Қўчқаров Бахтиёр, ва Рўзметов Тожибойларни мурожжатига асосан жойига чиққан холда тиббий кўрикдан ўтказилиб бепул дори дармон берилди.
Бундан ташқари, қабул давомида фуқаро Г.Жуманиязова, Ш.Жуманиязовлар томонидан электр энергияси масаласида йўллаган мурожаатлари туман электр таъминоти корхонаси мутасадди ходимлари билан биргаликда жойига чиқиб ўрганилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабул давомида фуқаро А.Абдуллаев томонидан тоза ичимлик суви масаласида йўллаган мурожаатлари туман тоза ичимлик суви корхонаси мутахасиси ходими билан биргаликда жойига чиқиб ўрганилиб, 2023 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига тушганлиги тўғрисида тушинтирилди.
Келгуси 2023 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури орқали “Гулшанда” маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилади:
-маҳалладаги ички йўллар таъмирланади;
-яроқсиз симёғочлар бетон устунларга алмаштирилади;
-маҳаллада электр кабеллар янги замонавий сиппровод кабелларга алмаштирилади;
-маҳалладаги асосий кўчага тунги чироқлар ўрнатилади, эски трансформаторлар янгисига алмаштирилади;
-маҳалладаги барча уй-жойларнинг фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилади;
-маҳалладаги кўприк таъмирланади;
-маҳаллага янги ичимлик сув қувурлари ўтказилади.