“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Янгиариқ туманидаги 29-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди ходимлари ва ёшлар иштирокида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани суди раиси Жамолбек Жуманиёзов ҳамда мутассадди ташкилот раҳбарлари шунингдек, ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънан етук бўлиб камол топишлари учун барча шароитлар яратилиб берилаётганини таъкидлаб, бунга жавобан эса уларнинг берилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиши ва тўкис билим олишлари учун турли хил салбий иллатларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаб, ўз мақсадлари йўлида бардавом кетишлари зарурлигини қайд этди.
Шунингдек, ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этганлик учун ёшидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддалари билан қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик эртага катта жиноят кўчаси томон йўл бошлаши мумкин. Содир этилиши эхтимоли бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда бепарво бўлмайлик!