Mahallalardagi islohotlar
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузирадаги Ахборот ва оммовий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани "туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтди. Анжуманда мавзу доирасида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла фаоллари фаолияти ўрганилди. Уларнинг мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларига таҳлилий назар ташланди. Депутатлар ва ёшлар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар олинди.
Матбуот анжуманида журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди. Анжуманни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Саидов бошқариб борди.