Жавобгарлик муқаррар.
Янгиариқ тумани “Сардорлар” махалласида яшовчи фуқаро Бекчанов Фарход Йўлдошевич томонидан “Остона” қишлоқ хўжалик ер харитасининг 227қ контурида ўзбошимчалик билан 0,0004 гектар ер майдонини эгаллаб олганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Янгиариқ туман бўлими инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-модда 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ: Фуқораларга шуни маълум қиламизки, МЖтКнинг 60-модда 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
З.Камолов
Кадастр агентлиги Янгиариқ туман бўлими бошлиғи.