Ташаббускор ва фаол номзодлар сайланмоқда
Ташаббускор ва фаол номзодлар сайланмоқда
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Янгиариқ туманида ҳам сайлов жараёнлари юқори савияда ўтказилмоқда.
Аввало, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиялари, ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига обрў-эътиборли, фаол ва ташаббускор номзодлар кўрсатилди. Ҳар бир кўча, қишлоқдан вакиллар йиғилишида иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди.
Жойларда фуқаролар йиғини раиси сайлови давом этмоқда. Янгиариқ туманида ҳам май ойи охиригача 39 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати