Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!
Янгиариқ туман ҳокимлиги молия бўлимининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги “Иш берувчиларга улар томинидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 460-сонли қарор қабул қилинган. Эндиликда юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги корхоналар билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилиб, иш берувчи томонидан ариза ушбу корхона солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилишида амалий ёрдамлар берилиб келинмоқда.
Янгиариқ туманида фаолият юритаётган корхоналарнинг ижтимоий солиқ суммаларини қайтариш борасида туман молия бўлими ҳамда туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда бугунги кунгача 108 та тадбиркорлик субъектларидан 36,5 млн. сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилган.