Фуқаролар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-4-сонли қарори туман (шахар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларига йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 23 банди: “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтган хар бир шахс “Очиқ бюджет” ахборот порталида жойлаштирилган фақат бир таклифга овоз бериши мумкин.
Низомнинг 24 банди: Овоз бериш жараёнларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга саралаб олинади деб кўрсатилган.
“Очиқ бюджет” ахборот порталиринг 3-босқич овоз бериш жараёни 13 августдан – 2 сентябргача давом этади. Ушбу жараёнда Янгиариқ тумани аҳолисидан фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.
Янгиариқ тумани молия бўлими