МАМЛАКАТЛАР КЕЛАЖАГИДА РАҚАМЛАР.
Халқаро статистика Конгресси ва БМТ барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ишлари шу йилнинг 1-25 ноябр кунлари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида, Андижон
вилоятининг Хўжаобод туманида, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай тадбирлар 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ҳамда 1989 йилларда амалга оширилган.
Аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 1926 йилда 4 600 000 кишини, 1939 йилда 6 300 000 кишини, 1959 йилда 8 100 000 кишини, 1970 йилда
11 80 0000 кишини, 1979 йилда 15 400 000 кишини, 1989 йилда эса 19 000 000 кишини ташкил этган.
Айтиб ўтиш жоизки, аҳоли тўғрисидаги маълумотлар ва рақамларга таянган ҳолда узоқ муддатли прогнозлар тузиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мақсадли дастурлар яратиш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаб, янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини юритиш, барқарор ривожланиш миллий индикаторларини
шакллантириш ҳамда меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бориш мумкин.
Мамлакатимиз келажагида рақамлар муҳим рол ўйнашини чуқур англаган ҳолда, 2023 йил бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол қатнашишимиз, шахсларга доир маълумотларни очиқ ва аниқлигига эътибор қаратишимиз даркор.
Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати