Янгиариқ тумани ИИБ томонидан 2025 йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар

Янгиариқ тумани ИИБ томонидан 2025 йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ж.Р.Мадримовнинг
М А Ъ Р У З А С И
-Ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Этиборингизга жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтаман.
2025 йилнинг 3 ойи давомида Янгиариқ туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135,7 фоизга (14/33), жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 225,0 фоизга (8/26) ошишига йўл қўйилди.
Содир қилинган жиноятларнинг
8 таси (24,2 %) олди олиниши лозим бўлган;
11 таси (33,3 %) аниқланадиган жиноятлар;
14 таси (42,4 %) ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Оғирлик даражаси бўйича:
- оғир турдаги жиноятлар 1500 фоизга (1/16);
- ўта оғир турдаги жиноятлар (2/2) тенг холатда.
- унча оғир бўлмаган жиноятлар 40 фоизга (5/7) тага;
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган 33,3 фоизга (6/8) тага ошди.
Сохалар бўйича:
- Жиноят қидирув йўналиши 225 фоизга (8/26);
- Иқтисодиёт сохаси бўйича 100 фоизга (1/2) тага ошди.
- Бошқа сохалар бўйича (5/5) Тенг холатда.
Жиноят турларидан:
- ўғрилик 33,3 фоизга (3/4);
- Ўлим билан боғлиқ ЙТХ 100,0 фоизга (0/1);
- фирибгарлик 100,0 фоизга (0/2) ошган.
Шахслар жинояти.
- Ёшлар томонидан 100,0 фоизга (0/1);
- Аёллар томонидан 100,0 фоизга (0/2) ошган.
- Мастлар томонидан 100,0 фоизга (2/0) камайган.
Содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида тахлил қилинганида
-Ўғирлик “Қармиш” маҳалласида 1 та, “Янгиобод” маҳалласида 3 та содир этилди.
- Содир этилган 4 та ўғирлик жиноятининг 2 таси аниқланадиган, 2 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар хисобланади.
-Аниқланган 2 та ўғирлик жиноятлари ҳам электр тармоқларига ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан уланиш жиноятлари хисобланади.
-Олдини олиш мумкин бўлган 2 та ўғирлик жиноятининг 1 таси савдо дўконида, 1 таси автотранспорт воситаларидан ўғирлик хисобланади.
-Қотиллик “Янгиариқ” маҳалласида 1 та содир этилди.
-Ўлим билан боғлиқ ЙТХ “Шерабод” маҳалласида 1 та, содир этилди.
- Ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ “Собурзон” 1 та содир этилди.
Тумандаги 39 та маҳаллаларнинг 1 таси “қизил” “Янгиариқ” маҳалласи.
1 таси “сариқ” “Янгиобод” маҳалласи 37 таси яъни “яшил” тоифага киритилган.
Энг кўп жиноят содир қилинган маҳаллалар Янгиобод (6 та), Янгиариқ (3 та), Огохий (4 та), Урганч (3 та) жиноятлар содир этилди.
Содир этилган жами 33 та жиноятларнинг 39,3 фоизи яъни (13 та кибер жиноятлар ) фош этилмасдан қолган.
Ташаббус билан аниқланадиган жиноятлардан.
2025 йилнинг 3 ой давомида тезкор хизмат ходимлари томонидан 2 та қўшмачилик, 2 та ўғирлик, 1 та таъкикланган экин етиштириш, 2 та Гиёхвандлик, 1 та маъмурий назорат қоидасини бузиш, 1 та ноқонуний қурол сақлаш жиноятлари аниқланди.
Қидирув йўналиши бўйича.
- - Жами қидирувдаги жиноятчилар 7 нафар.
- - Ушлангани 2 нафар.
- - Қолдиқда 5 нафар.
- - Қидирув 28,6 фоизни ташкил этади.
Шундан;
- Жорий йилда хисобга қўйилгани 2 нафар.
- Ушлангани 1 нафар.
- Қидирув 66,7 фоизни ташкил этади.
Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғи
подполковник Ж.Р.Мадримов