Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва саломатлигини мустаҳкамлашда спорт машғулотлари, хусусан ҳаракатли машқларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Янгиариқ туманида “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туманда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этиб, спортнинг 5 та тури бўйича мусобақаларда иштирок этдилар.