Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистон ўзининг қатъий позицияси ва миллий армиясига эга бўлган давлат сифатида олға қадамлар билан келмоқда. Маълумки, 1979-1989 йиллар мобайнида Афғонистон ҳудудида бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда туманимиздан 218 нафар жангчи-фахрийларимиз мардонавор иштирок этган. Бу йил Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида барча жангчи-фахрийлар иштирокида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 36 йиллиги кенг нишонланди. Хотира майдони олдига жам бўлган жангчи-фахрийлар ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Бир пиёла чой устида қилинган самимий суҳбатларда юрт тинчлиги ва осойишталиги ҳамда дастурхонларимиз тўкинлигига шукроналар келтирилди.