Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида уй хўжалиги ва оилаларнинг хусусиятларини аниқлаш
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида уй хўжалиги ва оилаларнинг хусусиятларини аниқлаш
Уй хўжалиги ва оилаларнинг таркибини мутлақо турли нуқтаи назарлардан ўрганиш мумкин. Уй хўжаликларига тегишли белгиларни кўриб чиқишда уй хўжалиги ва оилаларга тегишли турли концепциялар билан танишиб чиқиш зарур. Рўйхатга олиш дастуридаги бир қатор белгилар (автоулов ва маиший қулайликларнинг борлиги каби) индивидуал даража маълумотларига эмас, кўпроқ оила ёки уй хўжалиги даражасининг маълумотларига тааллуқли.
Кўп мамлакатларда оила ва уй хўжаликларининг ташкил топиш модели эволюцияни бошдан кечирмоқда, шу сабабдан, рўй бераётган структуравий ўзгаришларни ўрганиш жуда муҳим.
«Одатий яшаш жойи» белгисини уй хўжалиги аъзолигини аниқлаш учун асос сифатида ишлатиш тавсия қилинади. Агар фақат юридик яшаш жойи тўғрисида маълумот мавжуд бўлса (яъни одатий яшаш жойи ҳақида маълумот бўлмаса), бу маълумот шу шарт билан ишлатилиши мумкинки (бошқа манбалар билан бирга ёки алоҳида), у одатий яшаш жойини етарлича аниқ акс эттиради.
Хусусий уй хўжалигининг мазкур концепцияси “хўжаликни биргаликда юргизиш” концепцияси номи билан машҳур ва хусусий уй хўжаликларининг сони яшаш бирликларининг сонига тенг бўлишини назарда тутмайди. Бу концепция доирасида тегишлича ҳолатларда «панционер» ва «квартирант» атамалари ўртасидаги фарқни белгилаш фойдали.
Панционерлар хусусий уй хўжалигида овқатланиши ва
одатга кўра, у ердаги барча жиҳозлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Шу сабабли, улар уй хўжалигининг аъзоси сифатида, қуйида келтирилган таърифга кўра қаралиши лозим. Квартирантлар бошқа томондан ўзининг шахсий фойдаланиши учун яшаш бирлигининг бирор қисмини ижарага олади. Шунга кўра, улар бошқа уй хўжалиги таркибига киритилади, ҳатто битта яшаш бирлигида бирга истиқомат қилса ҳам.
Айрим давлатлар, эҳтимол, “хўжаликни биргаликда юргизиш” концепцияси асосида уй хўжалиги тўғрисида маълумот тўплай олмаслиги мумкин, масалан, улар ўтказаётган рўйхатга олиш регистрларга асосланса. Бундай давлатларнинг кўпчилиги бошқа концепция, яъни «биргаликда яшаш» концепциясидан фойдаланишади, унда битта яшаш бирлигида яшовчи ҳамма шахслар айнан битта уй хўжалиги аъзолари ҳисобланади, ва шу ўринда битта уй хўжалиги битта яшаш бирлигини эгаллайди, деб тушунилади ва эгалланадиган яшаш бирликлари у ердаги уй хўжаликлари сонига тенг бўлади.
Туман статистика булими