Янгиариқ туманида ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар ўтказилди.
Туманда 39 та маҳалла мавжуд бўлиб, ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган семинарда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш асосий вазифа эканлиги борасида тушунтирилди. Туманнинг "Сардорлар", "Чакир", "Каттабоғ", "Шихбоғи" ҳамда "Қармиш" Маҳалласида ўтказилган амалий семинарда туман ҳоким Камал Атажанов, туман Маҳаллабай ишлар ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Баходир Содиқовлар иштирок этишди.
Семинарда аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, фуқароларга ажратилаган кредит маблағларини мақсадли сарфлаш каби масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек,ушбу маҳаллаларда ташкил этилган тадбиркорлик ишлари намуна сифатида кўрсатилиб, унинг қулай ва афзал томонлари ҳам айтиб ўтилди.
Ҳоким ёрдамчилари мутахассислар билан ўзаро фикр алмашиб, ўз фаолиятида керакли маълумотларга эга бўлишди.