Аҳолига мурожаат
Ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Янгиариқ туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги ишлар давомида ўтган йилнинг 12 ойи давомида Янгиариқ туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,0 фоизга (100/122), жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 20,0 фоизга (55/66) ошишига йўл қўйилди.
Қайд қилинган тумандаги жами 122 та жиноятларнинг ҳар 100.000 аҳолига нисбати 100,9 тадан тўғри келди.
Ушбу натижаларга эришишда барча давлат органлари, жамоатчилик вакиллари ва энг асосийси, ватанпарвар, жиноятчиликка қарши курашишда дахлдорлик ҳисси уйғонган фуқароларимизнинг биргаликдаги ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
2023 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида,-
-оилаларни ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар сектор раҳбарлари томонидан тегишли идораларни жалб қилган ҳолда бартараф этилмоқда ҳамда аҳолига жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фаол иштирок этишлари тўғрисида 32 маротаба тушунтириш ишлари ўтказилди;
– секторларда ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида 32 та нотинч оилалар яраштирилди. (65 та нотинч оилалар мавжуд);
- номусга тегиш (3/1), фирибгарлик (17/11), енгил тан жарохати етказиш жиноятларини (7-6) тага камайишига эриишилди.
- ўртача оғир тан жарохати етказиш (4-4), ўлим билан боғлиқ ЙТХ (4/4), оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари (1/1) тенг холатда сақлаб қолинди.
- қотиллик 100,0 фоизга (0/1), безорилик 100,0 фоизга (0/2) ошишига йўл қўйилди.
Жиноят содир этган шахслар:
-Ишсизлар 233,3 фоизга (3/10);
-Вояга етмаганлар 400 фоизга (1/5)
-Аёллар томонидан 100,0 фоизга (3/6);
-Илгари судланганлар томонидан 20,0 фоизга (5/6) ошган.
-Ёшлар 11,4 фоизга (35/31) камайган.
Тумандаги 39 та маҳаллалардан 8 таси “қизил”, 10 таси “сариқ” ва 21 таси “яшил” тоифага киритилган.
Қизил тоифадаги маҳаллалар: Тузлоқ, Огохий, Қўшлоқ, Чакир, Урганч, Янгиобод, Севган, ва Қармиш маҳаллалари ҳисобланади.
Бугунги кунда туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир қилинишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларнинг хонадонларига бориб, уларни оилавий шароитлари ва муаммолари ҳамда ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи омиллар ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар берилмоқда.
Шунингдек энг кўп жиноятлар содир бўлаётган ҳудудларга жорий йилда 235 та видеокузатув камералари ўрнатилди, бугунги кунда жами 8 та объектлар қўриқловга олинган бўлиб, 41 та хонадонлар қўриқлов пультига уланган;
-тумандаги 39 та маҳаллаларда 39 та “Жамоатчилик назорати масканлари”нинг фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга ҳар куни 150 нафардан ортиқ жамоатчилик вакиллари жалб қилинмоқда.
Эътиборингиз учун раҳмат.