Янгиариқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Абдуллаев Орифжон Бахтияровичнинг МУРОЖААТИ
Янгиариқ туман 4-сектор ҳудудидаги 8 та маҳаллаларда 40 та лойиҳага 10,6 млрд.сўм ажратиб, 120 та иш ўринлари яратиш;
- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида интенсив усулда балиқ боқиш учун кичик ҳажмдаги бассейн ташкил қилиш учун 4-сектор ҳудудида эса 2 млрд 607 млн.сўм ажратилиши ҳисобига 79 та хонадонларда балиқ кўли ташкил қилиш;
- хонадонларда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда асбоб-ускуналар олиб тадбиркорлигини бошлаши учун хонадонлардан манзилли рўйхати асосида 14,1 млн.сўм субсидия ажратилиши ҳисобига 634 нафар ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминланиши билан бир қаторда оилага қўшимча даромад манбаи яратилади.
- 4-сектордаги 8 та маҳалладаги ҳар бир аниқланган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда 3 та камбағал оилаларни томорқаси намунали ташкил қилиниб, хонадонларга тумандаги салоҳиятли тадбиркорларни боғлаб, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотни экспорт ва ички бозорга чиқаришга ёрдам бериш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилди ҳамда назоратга олинди.
Туманда бўш турган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, кадастр бўлими, қурилиш бўлими ва бошқа тегишли ташкилотларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ҳамда назоратга олинди.
Сектордаги 8 та маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, бўш турган бино ва ер майдонлар тадбиркорлик қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилиши назоратга олинди.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида пахта-тўқимачилик кластери “Хоразм тех” МЧЖ томонидан 5 мингта аҳолини доимий банд қилиш бўйича алоҳида “Йўл харита” ишлаб чиқилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, ҳурматли Президентимиз ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам бу йил қилишимиз
ва бажаришимиз зарур бўлган вазифаларимизни маблағи билан белгилаб бердилар. Хусусан:
- тумандаги фермер ва кластерларга 22 та техникани лизинг асосида етказиб бериш ишларини бажариш;
- Бўстон тумани тажрибаси асосида ҳар бир туманда 10 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш;
- 1 июнгача 350 та деҳқончилик қиладиган маҳаллаларга хизмат қиладиган қиймати кичик агрологистик марказ қуриб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилиш;
- жорий йил туманда 100 гектарни аукцион орқали аҳолига 1 гектардан бериш ишлари амалга ошириш;
- 49 гектар ер майдони 230 нафар ёшга сектор худудида деҳқончилик қилиш учун тарқатиш ишлари шу ой якунигача режалаштирилди.
Бундан ташқари, Ҳурматли Президентимиз томонидан шоличиликда ҳосилдорликни 150 центнерга чиқарган деҳқонларга маҳсулотини ярмини яъни 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилди.
Туманда 4 та маҳаллада очилган маҳалла аҳолисидан сутни йиғиш марказлари ҳоким ёрдамчилари томонидан бепул қабул қилиш тизими ишлаб чиқилди.
Шунингдек, 2024 йил якунигача туманда 4 та маҳаллада сут йиғиш марказларини ташкил қилиб, ҳоким ёрдамчиларига бепул ўтказиб бериш топширилади.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида энг асосий эътибор қаратишимиз керак бўлган масала бу суғориш учун бериладиган оқар сувдан оқилона фойдаланишимиз учун бу йил ҳашар йўли билан 15 километр ички суғориш тармоқларини вегетация давригача бетонлаштириш ишлари бажарилади.
2024 йилда туманда 12 та кўп қаватли уй қуриб, 288 та оилани яшаш шароитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, буни учун Ҳурматли Президентимизга катта раҳмат 20 йилдан буён аҳолимизни қийнаб келаётган муаммони ҳал қилиб берди яъни, туман марказига туташ ҳудуддан 7 гектар экин ер майдонини “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил қилиб, кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратиб берди.
Ушбу массивда 2022-2026 йилларда ушбу массивда
768 та хонадондан иборат 32 та уй-жой қуриладиган бўлди.
2022-2023 йилларда туманда 20 та уй қурилиб фойдаланишга топширилди ва 480 та оиланинг уй-жой бўйича масаласи ҳал бўлди.