Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига 2024 йил 29 феврал - 1 март кунлари ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Янгиариқ тумани прокурори Ғайрат Абдуллаевнинг МУРОЖААТИ
Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 2-сектор ҳудудимдаги 11 та маҳаллаларда
110 та лойиҳага 21,4 млрд.сўм ажратиб, 293 та иш ўринлари яратиш;
- хонадонларда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда асбоб-ускуналар олиб тадбиркорлигини бошлаши учун хонадонларни манзилли рўйхати асосида 621,5 млн.сўм субсидия ажратилиши ҳисобига 206 нафар ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминланиши билан бир қаторда оилага қўшимча даромад манбаи яратилади.
- 2-сектордаги маҳаллалардаги ҳар бир аниқланган
ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда 2 та камбағал оилаларни томорқаси намунали ташкил қилиниб, хонадонларга тумандаги салоҳиятли тадбиркорларни боғлаб, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотни экспорт ва ички бозорга чиқаришга ёрдам бериш назоратга олинди.
Бўш турган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, кадастр бўлими, қурилиш бўлими ва бошқа тегишли ташкилотларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ҳамда назоратга олинди.
Сектордаги 11 та маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, бўш турган бино ва ер майдонлар тадбиркорлик қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилиши назоратга олинди.
Шунингдек, ҳурматли Президентимиз ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам бу йил қилишимиз
ва бажаришимиз зарур бўлган вазифаларимизни маблағи билан белгилаб бердилар. Хусусан:
- тумандаги фермер ва кластерларга 77 та техникани лизинг асосида етказиб бериш ишларини бажариш;
- Бўстон тумани тажрибаси асосида ҳар бир туманда 10 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш;
- жорий йил туманда 100 гектарни аукцион орқали аҳолига 1 гектардан бериш ишлари амалга ошириш;
- туманда 207 гектар ер майдони 941 нафар ёшга, шу жумладан 2-секторда 207 нафар ёшга 45 гектар ер майдони деҳқончилик қилиш учун тарқатиш ишлари режалаштирилди.
Бундан ташқари, Ҳурматли Президентимиз томонидан шоличиликда ҳосилдорликни 150 центнерга чиқарган деҳқонларга маҳсулотини ярмини яъни 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилди.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида энг асосий эътибор қаратишимиз керак бўлган масала бу суғориш учун бериладиган оқар сувдан оқилона фойдаланишимиз учун бу
йил ҳашар йўли билан 2-секторда 14,3 километр ички
суғориш тармоқларини вегетация давригача бетонлаштириш ишларини бажарилади.