Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига 2024 йил 29 феврал - 1 март кунлари ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Янгиариқ тумани ҳокими Камал Атажановнинг МУРОЖААТИ
Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари давомида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун Хоразм вилоятига 11,5 триллион. сўм кредит маблағларини ажратиладиган бўлди.
Жумладан:
- Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 100 млн. сўмгача ва
кичик ва ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 млрд. сўмгача
18 фоиздан 7 йил муддата, 2 йил имтиёзли даври билан кредит маблағларни ажратилади.
Шундан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш учун туманимизга 110,9 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобига маҳаллаларда 671 та лойиҳа амалга оширилиши ва 3 минг 671 иш ўринлари яратиш белгиланди. Бу лойиҳалар БРБ ҳисобидан молиялаштирилади.
Менинг 1-сектор ҳудудимдаги 11 маҳаллада
189 та лойиҳага 31,3 млрд. сўм ажратиб, 1 минг 34 та иш ўринлари яратилишини белгилаб олдик.
Бундан ташқари, тумандаги эски “Дон қабул қилиш омбори” ҳудудида 27,5 млрд. сўмлик “Ун ва омухта ем” ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш учун бошланғич ҳужжатларни тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ишсизликни йўқотиш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида вилоятда 5 мингта хонадонларда интенсив усулда балиқ боқиш учун кичик ҳажмдаги бассейн ташкил қилиш учун вилоятга 100 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиб бериладиган бўлди.
Бундан келиб чиқиб, туманимиздаги 406 та хонадонларга 8.1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратиш белгиланди.
Шуннан, 1-сектор ҳудудида 2 млрд 100 млн. сўм ажратилиши ҳисобига 114 та хонадонларда балиқ бассейини ташкил қилишни белгилаб олдик.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги ҳар бир тадбиркорни эҳтиёжига қараб, янги кредит бериш, олдинги кредитининг муддатини узайтириш ҳамда маҳаллада солиқчилар тадбиркорларни сонини легаллаштириш чораларини кўриш бўйича тегишли ташкилотлар ва маҳалла еттиталигига тушунтирилди.
Туманда 392 та хонадонда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда асбоб-ускуналар олиб тадбиркорлигини бошлаши учун 1,9 млрд.сўм субсидия ажратилиши ҳисобига 714 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқдик.
Шундан 1-секторда 110 та хонадонга 542.1 млн. сўм субсидия ажратилиши натижасида 202 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади ва ушбу оилалар доимий даромадга эга бўлади.