Янгиариқ туманида 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида Матбуот анжумани ўтказилди.
Янгиариқ туманида 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида Матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида туман ҳокими Камал Атажанов иштирок этиб, ўтган йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сонли Фармонига асосан Янгиариқ тумани шароити энг оғир бўлган бешинчи тоифага киритилди.
Бугунги кунда туманни бешинчи тоифадан олиб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан асосий 10 та йўналиш бўйича:
1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 2023 йилда 603,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва аҳоли жон бошига 4,9 млн. сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
2. Хизмат кўрсатиш йўналишида 2023 йилда 571,3 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилган ва аҳоли жон бошига 4,6 млн. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилди.
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида
2023 йилда 2,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва аҳоли жон бошига 18,8 млн. сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган.
4. 2023 йилда 4 та корхона томонидан жами 31,1 млн АКШ доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу эса ўткан йилга нисбатан 6 барбарга ўсган.
5. Ўтган 2023 йилда 20,3 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт хажмлари амалга оширилди ва ўсиш суръати 134,6 фоизни ташкил қилди.
6. Тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2023 йилда 443 та янги юридик корхона ташкил қилинди режага нисбатан 101 % га бажарилди.
508 та тадиркорлик субъектлари ташкил қилинди режага нисбатан 145 % га бажарилди.
7. 2023 йилда Янгиариқ туманидаги ижтимоий химояга мухтож 347 та фуқароларга 517,2 млн сўм миқдорида ёрдамлар кўрсатилди.
8. Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида 2023 йилда 24,1 мингга ишчи ўринлари яратилди ва бу режага нисбатан
102 фоизга бажарилди.
9. Солиқ тушумлари бўйича 2023 йил якуни билан 55,6 млрд. сўм миқдорида солиқлар ундирилди режага нисбатан (109,5 фоиз).
10. 2023 йилда 105,7 млрд сўм инвестиция киртилиб 58 та лойиҳалар ишга тушурилиб, бунинг натижасида 652 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Мисол учун: "Хоразм пилла холдинг" МЧЖ томонидан қиймати 17 млрд. сўм шундан банк кредити 640 ммнг АКШ доллар. бўлган “Ипак мато ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 40 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 2023 йилда жами
210 та янги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлса йил якуни билан 240 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида
661 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Аҳолини уй жой билан таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” массивида жами 37 та 5 қаватли 770 та хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилди. Бугунги кунгача массивда 21 та 5 қаватли 450 хонадонли уй-жойлар қуриб битказилди. Ҳозирда 16 та 5 қаватли 320 хонадонли уй-жойлар қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати