Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги амалий ишлар
#Медиа_тур
БИР ДОНА ГИЛАМ НАРХИ 1000$ ДАН 2500$ ГАЧА БАҲОЛАНАДИ
Бугун Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Д.Собирова ва туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Б. Қўчқоровалар ҳамкорлигида "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар" мавзусида медиа-тур ўтказилди.
ОАВ ва блогерлар иштирокидаги медиа-тур давомида Янгиариқ туманидаги "Пилла Холдинг МЧЖ" фаолияти билан яқиндан танишилди.
Айни дамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада 60 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, улар учун барча шароитлар яратилган.
Корхонада миллийликни ўзида мужассамлаштирган гиламлар ва адрас матоси ишлаб чиқарилмоқда.
Энг қувонарлиси маҳсулотлар чет элга экспорт қилинмоқда.
Бир гиламнинг ўртача нархи 1000$ дан 2500$ гача баҳоланар экан.Меҳмонлар бевосита иш жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар
ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ