Аҳолига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш борасидаги ишлар.
Янгиариқ тумани “Дўстлик” маҳалласи худудидаги 4,0 гектар ер майдонида “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил қилинган. Ушбу массивда жами 37 та кўп қаватли турар жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, 770 та хонадон янги уйларга эга бўлиши кўзда тутилган.Жорий йил ҳолатига 15 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилиши борасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Янгиариқ тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Саидов томонидан фуқароларга субсидия асосида уй-жой сотиб олиш тартиби ва субсидия ажратиш тартиби борасида тушунтирилди
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати