Янгиариқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари
Янгиариқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари
“Ширшоли” маҳалласида тадбиркор Малика Бобожанова томонидан тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, натижада шу маҳаллада яшовчи 20 нафар аёллар доимий иш ўринларига эга бўлдилар.
Бугун тикувчилик цехида, иш бошлаган ишчиларни қувончлари чексиз. Ушбу тикувчилик цехининг ишга туширилиши қишлоқдаги тикувчилик касбига қизиққан хотин-қизларнинг орзулари ушалишига ёрдам берди.
Эндиликда, маҳаллада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чет давлатларга экспорт қилинмоқда.
Бу эса туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг яна бир ифодаси.
Янги замонавий бинода иш бошлаган хотин-қизлар қувончи чексиз.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати