Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда
Янгиариқ туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ички хўжалик йўлларига шағал аралашмасини ётқизиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
✅ Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Таъкидландики, туманда 9,9 км узунликдаги ички хўжалик йўлларига шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, натижада “Дўстлик”, “Остона”, “Ангарик”, “Қармиш” маҳаллалари аҳолиси учун қулайлик яратилади. Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, энергия тежамкор технологиялар кўргазмаси ташкил қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати