2020 йилнинг 25-26 июль кунлари ҳаракатланишни чеклаш тўғрисида
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
XORAZM VILOYATI XORAZM VILOYATI
YANGIARIQ TUMANI YANGIARIQ TUMANI
H O K I M I H O K I M I
F A R M O Y I SH I F A R M O Y I SH I
2020 йил “21” июль № 56 ф Yangiariq tumani.
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши занжирини узиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳинининг 2020 йил 22 июлдаги ёзишмасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25 моддаларига асосан,
1. Янгиариқ туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳинининг 2020 йил 22 июлдаги ёзишмаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари (К.Болтаев) ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи (М.Саидов)га:
-туманда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши занжирини узиш мақсадида Янгиариқ шаҳарчаси 4Р-157 автомобил йўлининг 21,3 км, қисмида,
4Р-163 автомобил йўлининг 20,5 км кисми, 4Р-163 автомобил йўлининг 18,4 км қисмига, 4Р-164 автомобил йўлининг 16,3 км қисмига, 4К-958 кичик халқа йўлининг Мустақиллик кўчаси билан кесишган жойига вақтинча блок пост ўрнатилсин;
- махсус рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт воситалари кириб чиқишига рухсат этилсин.
3. Ушбу фармойиш Янгиариқ тумани ҳокимлиги расмий веб сайти (yangiarikhokimiyat.uz)га жойлаштириш вазифаси туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси (Д.Атажанов) зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу фармойишни бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи У.Хамраев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари К.Болтаевлар зиммаларига юклатилсин.
Янгиариқ тумани
хокими М.Худайберганов