Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгашининг навбатдаги сессияси
2020 йил 6 январ № 13к
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари
Янгиариқ туман Кенгашининг биринчи
сессиясини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 09-00га чақирилсин.
- Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6). Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
- Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
Туман ҳокими М.О.Саидов