Автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ЯНГИАРИҚ
ТУМАН ҲОКИМИ
ҚАРОРИ
2018 йил "12” сентябрь № 1831к-сонли Янгиариқ тумани
Автомобиль
йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини
ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
"Маҳаллий
давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда), "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,
15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010
йил 5 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қароригаасосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Янгиариқ
тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг 2018 йил 19
апрелда туман ҳокими номига ёзган 108-сонли хатини кўриб чиқиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Янгиариқ тумани йўл хўжалиги
пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг 2018 йил 19 апрелда туман ҳокими
номига ёзган туман ҳокимлигида Т-157-сон билан рўйхатга олинган 108-сонли хати
қаноатлантирилсин.
2. Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғи
худудида умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятга эга бўлган 4Р 163 "Боғот к. –
Янгиариқ к. - Хива ш.-Қўшкўпир к.-Шовот ш.-Гурлан ш. автомобиль йўлининг
24,7-25 ва 25,7-26 километрига, маҳаллий ахамиятидаги 4к 958 Янгиариқ кичик
халқа автомобил йўлининг 4-4,7 километрига, 4р 157 "Урганч-Янгиариқ” автомбил
йўлининг 20,7-21,5 километрига, 4р 164 Хонқа-Янгиариқ Чиқирчи-Хива автомобил
йўлининг 15,5-16 километри оралиғига 50 километр соат 5.24
"Юқори тезлик чекланган” йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.
3.Ушбу қарор Янгиариқ туман ҳокимининг расмий
нашри хисобланган "Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан
кучга киради.
4. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти
(О.Раззақов)
Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг
yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин;
5.Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими Йўл
ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, (Р.Абдурахмонов) билан биргаликда ушбу қарорнинг
мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсинлар.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини
назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.
Янгиариқ туман ҳокими М.Саидов