Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Янгиариқ тумани ҳокимининг қарори
2018
йил " 20 ” февраль Янгиариқ шаҳарчаси
№ 405қ
Тумандаги
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан
ўтказиш тўғрисида
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й,
9-сон,.230-модда), "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар
тўплами, 2013 й, 15-сон 197-модда) Ўзбекистон Республикаси
Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31
январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий
техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда;) асосан, Янгиариқ
туманидаги транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил
қилиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Янгиариқ туман Ички
ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Р.Абдурахмонов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига,
кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш
асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва
малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш
станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан
хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари
қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда
"техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:
а) тумандаги
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1
мартдан 10 июнгача;
б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун
фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8
та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам
ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли
юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда
икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва
1 сентябрдан 31 октябргача);
в) жисмоний
шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31
августгача ўтказилсин.
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки
йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг "б” кичик бандида
қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган
транспорт воситалари бундан мустасно.
2. Янгиариқ туманида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш
учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли
транспорт воситаларининг 2018 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003мйил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган
"Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 7-бандига асосан транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги
учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқар) энг кам ойлик иш
ҳақининг ўндан бир қисм миқдорида;
мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар
техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.
Биринчи (олдинги)
техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан
ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Мазкур қарорнинг
1-банди "б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник
кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
4.Транспорт
воситаларини техник кўрикга жалб қилишда Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими Йўл
ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ички
ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия
қилинсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017
йил 6 февралдаги 101қ-сон қарори
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6.Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи,
транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2018 йил 10 ноябргача ёзма ахборат
бериш вазифаси топширилсин.
7.Ушбу
қарор Янгиариқ туман ҳокимининг расмий нашри хисобланган "Янгиариқ овози”
газетасида эълон қилинсин.
8. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти
(О.Раззақов);
Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг
yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин;
Янгиариқ туман
Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, (Р.Абдурахмонов) билан
биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб
борсинлар.
9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари
А.Эламонов зиммасига юклатилсин.
Янгиариқ туман ҳокими М.Саидов