Туман ҳокимининг қарори лойиҳаси
ЛОЙИҲА
Янгиариқ тумани ҳокимининг
ҚАРОРИ
“____” ___________20__ йил №____ Янгиариқ тумани
Туманидаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Туман йўл хавфсизлик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган туманидаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов туман йўл хавфсизлик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси М.Саидов, туман ободонлаштириш бошқармаси А.Ражабов фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туман худудидаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш хамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсинлар.
- Ушбу қарор Янгиариқ овози газетасида расман эълон қилинсин
ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов, туман ободонлаштириш бошқармаси А.Ражабов ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А.К.Давлетов