Туман ҳокимининг қарори лойиҳаси
ЛОЙИҲА
Янгиариқ тумани ҳокимининг
ҚАРОРИ
“____” ___________20__ йил №____ Янгиариқ тумани
Туманда ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни
тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддалари, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 12-моддаларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Қуйидагилар:
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда -Тартиб)1-иловага;
Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси (М.Қурбонов), жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
- Ушбу қарор Янгиариқ овози газетасида расман эълон қилинсин
ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А.К.Давлетов