туман ҳокимининг қарори
Янгиариқ Тумани ҲОКИМи
ҚАРОРИ
25 май 2021 йил № 801қ Янгиариқ тумани
Янгиариқ туманида транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Янгиариқ туман Ички ишлар бўлимининг 2021 йил 28 январдаги 107-сонли ва туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2021 йил 08 февралдаги 47-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими (Э.Ахмедов) ва Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Р.Абдурахманов)га:
- “Вилоят махсус фойдаланиш монтаж” ДК (И.Рузметов) билан биргаликда 4р 163 “Боғот к.-Янгиариқ к.-Хива ш.-Қўшкўпир к-Шовот ш.-Гурлан ш.” автомобил йўлининг 19.3 километри ва маҳаллий аҳамиятдаги 4к 959 “Янгиариқ-Ўрмон хўжалиги” автомобил йўлининг “0” километридаги Мустақиллик кўчаси ва Боёт кўчаси кесишган чорраҳага пиёдалар ва ҳайдовчилар учун “Светофор” ўрнатилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарор (Д.Атажанов) “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш комиссияси раиси, туман ҳокимининг ўринбосари ----------- зиммасига юклатилсин.
Янгиариқ туман ҳокими в.б А.Давлетов