Туман ҳокимининг қарори
Янгиариқ тумани ҳокимининг
қарори
01.04.2021 йил № 442қ Янгиариқ шаҳарчаси
Ҳонқа тумани “Олажа” қишлоғи “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Шеллиев Жасур Аминбоевичнинг “ Шеллиев Жасур” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратиш тўғрисида
Ҳонқа тумани “Олажа” қишлоғидаги “ Шеллиев Жасур” фермер хўжалиги раҳбари Шеллиев Жасур Аминбоевичнинг туман ҳокими номига ёзган сўровномаси юзасидан, туман ҳокимининг 2019 йил 14 январ 167-сонли қарори билан таркибига ўзгартириш киритилган туман ҳокимлигида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари бўйича доимий ишловчи комиссиясининг 2021 йил 15 мартдаги № 6-сонли баённома қарорини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдоланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5, 10-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги учун ер участкаларини ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг 2021 йил 15 мартдаги № 6-сонли баённомаси тасдиқлансин.
2. Ҳонқа тумани “Олажа” қишлоғи “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Шеллиев Жасур Аминбоевичнинг “ Шеллиев Жасур” фермер хўжалигига туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ерларидан “Олажа” қишлоғи қишлоқ хўжалик ер тархининг № 186, 188қ, 194, 198, 527қ, 530, 532, 533, 534, 537, 538, 190, 191 -контур(лар)идаги умумий ер майдони 82,7 гектар, шундан: 79,8 гектар экин ери, 2,2 гектар ариқ ва зовурлар, ҳамда 0,7 гектар йўл ва уватлардан иборат ер майдонлари пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиш учун 49 (қирқ тўққиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
3 Янгиариқ туман Давлат хизматлари маркази директори (С.Б.Машарипов)га белгиланган тартибда фермер хўжалиги ташкил этиш ҳужжатларини рўйхатга олиш вазифаси топширилсин.
4. Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи (З.Камолов)га ушбу қарор вилоят ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин туман ҳокими ва Шеллиев Жасур Аминбоевичнинг “ Шеллиев Жасур” фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва рўйхатга олиш, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифалари топширилсин.
5. Шеллиев Жасур Аминбоевичнинг “ Шеллиев Жасур” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилаётган ер майдонларда 2020 йил ҳосили учун қилинган харажатлар белгиланган тартибда тегишли ташкилот ва корхоналар билан уч томонлама далолатнома асосида топшириш ва қабул қилиб олиш топширилсин.
6. Туман давлат солиқ инспекцияси (М.Вафаев)га, туман статистика (Т.Бекчанов)га, кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи (З.Камолов)га ва бошқа тегишли ташкилот
рахбарларига ушбу қарорга асосан ўз ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг тасдиғи туман депутатлари Кенгаши сессиясига киритилсин.
8. Ушбу қарорнинг тасдиғи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясидан сўралсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Н.Сотиболдиев зиммамга юклатилсин.
Янгиариқ тумани
ҳокими в.б А.Давлетов