Янгиариқ тумани ҳокимининг қарори
2020 йил «_06___» июлъ № ___1047____ Янгиариқ шаҳарчаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466 сонли фармонига асосан, Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғи “Боёт” махалласида яшовчи фуқаро Xushnudov Xushnudbek Jasurbek o`g`liга Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғи “Гулбоғ” махалласи худудидан “Совутгич” биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида
Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғи “Боёт” махалласида яшовчи фуқаро Xushnudov Xushnudbek Jasurbek o`g`liнинг туман ҳокими номига ёзган аризаси бўйича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиариқ тумани Кенгашининг ёзишмаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги
ПФ-5466 сонли, фармонига асосан, Янгиариқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, туман ФВБ нинг 2020 йил 1 июндаги 218-сонли, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг, Янгиариқ тумани СЭОМнинг 2020 йил 1 июндаги 683-сонли хулосаларига ҳамда туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10,25-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиариқ тумани кенгашининг ёзишмаси, Ўзбекистон Президентининг Админстрациясининг 2020 йил 29 апрелдаги 02-1427-сонли, Янгиариқ туман ҳокими биринчи ўринбосарининг
2020 йил 22 майдаги 5-64-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги
ПФ-5466 сонли, фармони, туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаси ва бошқа тўпланган ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
- 2. Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғи “Боёт” махалласида яшовчи фуқаро Xushnudov Xushnudbek Jasurbek o`g`liга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466 сонли фармонига асосан, Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғи, “Гулбоғ” махалласи худудидан “Совутгич” биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 800 м2 ер майдони ажратилсин.
- Ушбу ер майдони ажратиш қарори лойиҳалаштириш учун асос бўлади.
- Буюртмачи фуқаро Xushnudov Xushnudbek Jasurbek o`g`liга:
а) ушбу қарор билан ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига архитектура-режалаштириш топшириқларининг 1-2-қисмларига буюртма бериш;
б) қурилиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
в) тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини вилоят бош архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
г) шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;
д) Хоразм вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясидан, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсатнома олиш вазифаси топширилсин.
- Янгиариқ туман бош архитектори М.Ходжаевга қурилиш учун ажратилган ер майдонини жойида бош режа асосида белгилаб бериш вазифаси топширилсин.
- Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 6,10-бандларига асосан ажратилган ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ҳамда ер участкасидан 2 йил мобайнида фойдаланилмаганда ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилсин.
- Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.
Янгиариқ тумани
ҳокими М.С.Худайберганов