Янгиариқ тумани ҳокимининг қарори
2020 йил « 17 » август № 1229 Янгиариқ шаҳарчаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, Янгиариқ тумани “Таган” қишлоғида яшовчи фуқаро RAJABOVA MOHIRA NAVRO`Z QIZIга, Янгиариқ тумани “Гулшанда” махалласи худудидан “Озиқ-овқат сотиш дўкони” биноси қурилиши ер майдони ажратиш тўғрисида
Янгиариқ тумани “Таган” қишлоғида яшовчи фуқаро RAJABOVA MOHIRA NAVRO`Z QIZIнинг туман ҳокими номига ёзган аризаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, Янгиариқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, туман архитектура ва қурилиш бўлимининг, Янгиариқ туман ФВБнинг, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг, Янгиариқ тумани СЭОМнинг, туман хокимлиги билан 14.08.2020 йилдаги 08-сонли келишув шартномаси, ҳамда туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10,25-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Янгиариқ тумани “Таган” қишлоғида яшовчи фуқаро RAJABOVA MOHIRA NAVRO`Z QIZIнинг туман ҳокими номига ёзган аризаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори, туман хокимлиги билан 14.08.2020 йилдаги 08-сонли келишув шартномаси туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаси ва бошқа тўпланган ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
- 2. Янгиариқ тумани “Таган” қишлоғида яшовчи фуқаро SA`DULLAYEVA DINORAнинг аризаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, “Гулшанда” махалласи худудида тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида маҳалланинг маъмурий биносини қуриб бериш эвазига, “Таган” қишлоғида яшовчи фуқаро RAJABOVA MOHIRA NAVRO`Z QIZIга “Гулшанда” махалласи қишлоқ хўжалик ер харитасининг 481к-контури худудидан “Озиқ-овқат сотиш дўкони” биноси қурилиши учун, доимий фойдаланиш хуқуқи билан 100 метр.кв, ер майдони ажратилсин.
- Ушбу ер майдони ажратиш қарори лойиҳалаштириш учун асос бўлади.
- Буюртмачи фуқаро RAJABOVA MOHIRA NAVRO`Z QIZIга:
а) ушбу қарор билан ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига архитектура-режалаштириш топшириқларининг
1-2-қисмларига буюртма бериш;
б) қурилиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
в) тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини вилоят бош архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
г) шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;
д) Хоразм вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясидан, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсатнома олиш вазифаси топширилсин.
- Янгиариқ тумани бош архитектори М.Ходжаевга қурилиш учун ажратилган ер майдонини жойида бош режа асосида белгилаб бериш ва қурилишни назорат қилиш вазифаси топширилсин.
- Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 6,10-бандларига асосан ажратилган ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ҳамда ер участкасидан 2 йил мобайнида фойдаланилмаганда ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилсин.
- Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламанов зиммасига юклатилсин.
Янгиариқ тумани
ҳокими М.С.Худайберганов