Янгиариқ туманида 2021 йил давомида ташаббусли бюджет жараёнида ажратилган маблағлар ҳамда қилинган ишлар тўғрисидa
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИ
ҚАРОРИ
2022 - yil 26 - yanvar VI-65-4-12-179-K/22 Yangiariq tuman hokimligi
Янгиариқ туманида 2021 йил давомида ташаббусли бюджет жараёнида ажратилган маблағлар
ҳамда қилинган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил қилинди.
Ушбу жамғармага туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига қолган эркин қолдиқ маблағидан 179,6 млн, I чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 32.1 млн, II чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 573.9 млн, III чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 544.0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни яънада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан қўшимча молиялаштириш учун Республика бюджетидан 614.0 млн сўм жами 1943,6 млн сўм маблағ фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилди.
Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш мақсадида илк бора Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Оpenbudjet.uz” портали орқали электрон шаклда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида Янгиариқлик ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича 113 та таклифлар билан иштирок қилишди. Ишчи комиссиянинг хулосасига асосан якуний овоз бериш босқичига ўтказилган 97 та таклифларга 1019 та овозлар берилди.
Шундан:
ID 1540300004 сонли Янгиариқ-Урганч йўлининг қолган қисмига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш таклифи энг кўп 117 та овоз олган ва 250,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300108 сонли кўп қаватли уйларни куз-киш мавсумига тайёрлаш учун берилган таклиф 112 та овоз олган ва 100,0 млн сўм маблағ ажратилган.
ID 1540300105 сонли кўп қаватли уйларни том қисмини таъмирлаш учун берилган таклиф 111 та овоз олган ва 70,0 млн сўм ажратилган
ID 1540300107 сонли тумандаги мактабларга спорт анжомлари ва мусиқа асбоблари билан таъминлаш таклифи 105 та овоз олган ва 125,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300106 сонли туманни асосий кириш жойларига кузатув камералари ўрнатиш таклифи 104 та овоз олган ва 80,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300103 сонли 15-сон мусиқа мактабининг иситиш тизимини жорий таъмирлаш таклифи 103 та овоз олган ва 150,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300111 сонли 36-сон мактабни жорий таъмирлаш таклифи 101 та овоз олган ва 70,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300055 сонли Янгиариқ тумани Эгрисолма маҳалласидаги йўлни таъмирлаш ёки йўлни ёриткич чироқларини ўрнатиш таклифи 95 та овоз олган ва 100,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи 82 та овоз олган ва 15,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300065 сонли Янгиариқ туман кутубхонасига китоб сотиб олиш учун берилган таклиф 25 та овоз олган ва 60,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300021 сонли Эгрисолма маҳалласи ички йўлини жорий таъмирлаш таклифи 22 та овоз олган ва 50,0 млн сўм ажратилган.
Жами 11 та таклиф ғолиб деб топилиб, ғолиб теб топилган таклифлар учун жами 1 млрд 70 млн сўм маблағлар йўналтирилди ва 1 млрд 43 млн сўмлик касса харажати амалга оширилган. ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифидан ташқари бошқа таклифлар тўлиқ бажарилган ва касса харажати тўлиқ амалга оширилган. ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи бўйича ишлар хам тез кунда амалга оширилиши кутилмоқда. Таклифларни молиялаштиришдан иқтисод қилинган 11,1 млн сўм маблағ "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га қайтирилади. 2021 йил якуни бўйича "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" ҳисоб рақамида 873,6 млн сўм маблағ қолдиғи мавжуд.
Халқ депутатлари туман Кенгаши “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Янгиариқ туманида 2021 йил давомида ташаббусли бюджет жараёнида ажратилган маблағлар хамда қилинган ишлар тўғрисидаги туман Молия бўлими бошлиғи А.Бекчанов ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси (Ш.Худайберганов) томонидан ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи бўйича ишлар амалга оширилиши, тезроқ ва сифатли якунланиши назоратга олинсин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари (Х.Эгамбердиев, Б.Қурбонов, И.Бобожонова, Ш.Худайберганов, И.Мадримов, Қ.Шожанов, А.Аллаберганов, Х.Хасанов):
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағларини мақсадли ишлатилишини доимий назорат қилиб бориш;
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси", унга йиғилган маблағлар, очиқ бюджет порталига таклиф бериш ва овоз бериш тартиблари, муддатлари юзасидан доимий комиссиялар аъзолари билан биргаликда жойларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Х.Эгамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Янгиариқ туман
кенгаши сессияси раиси Б.АбдуллаевХалқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2022 йил 26 январдаги VI-65-4-12-179-K/22-сон қарорига 1-илова |
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағларини шакллантириш юзасидан
МАЪЛУМОТ
| (млн сўмда) | |
| № | "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағларини шакиллантириш манбалари | "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар | ПҚ-5250 қарорга асосан қўшимча берилган маблағ | "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га ўтказилган маблағлар | Фарқи | Изох | |
| |
| 1-чорак | 2-чорак | 3-чорак | 4-чорак | |
| 1 | Йил бошига қолган эркин қолдиқ | 179,6 | | | | | 179,6 | | | |
| 2 | Даромадларнинг хисобот чораклари якунлари бўйича аниқланган режасидан ошириб бажарилган қисми | 32,1 | 573,9 | 544,0 | | 614,0 | 1 764 | | | |
| | Жами | 211,7 | 573,9 | 544,0 | 0,0 | 614,0 | 1 943,6 | | | |
|
|
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2022 йил 26 январдаги VI-65-4-12-179-K/22-сон қарорига 2-илова | |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Янгиариқ туманида "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" ажратилган маблағлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
№ | Таклиф ID рақами | Х/Р | Таклифнинг мазмуни | Тўплаган овозлар сони | Таклиф учун сўралган маблағ | Ҳақиқатда ажратилган | Шартномага асосан якуний сумма | Касса | Фойдаланиладиган маблағ | Иқтисод қилинган ФТЖга қайтариладиган маблағ |
1 | 1540300004 | 401722860332337065200110001 | Янгиариқ-Урганч йўлининг қолган қисмига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш | 117 | 250 000 000 | 250 000 000 | 248 926 355 | 248 926 355 | | 1 073 645 |
2 | 1540300108 | 401722860332337013990018004 | Кўп қаватли уйларни куз-киш мавсумига тайёрлаш учун | 112 | 100 000 000 | 100 000 000 | 100 000 000 | 100 000 000 | | - |
3 | 1540300105 | 401722860332337013990018003 | Кўп қаватли уйларни том қисмини таъмирлаш | 111 | 70 000 000 | 70 000 000 | 70 000 000 | 70 000 000 | | - |
4 | 1540300107 | 401722860332337092100075001 | Тумандаги мактабларни спорт анжомлари ва мусиқа асбоблари билан таъминлаш | 105 | 125 000 000 | 125 000 000 | 122 014 000 | 122 014 000 | | 2 986 000 |
5 | 1540300106 | 401722860332337065200110002 | Туманни асосий кириш жойларига кузатув камералари ўрнатиш | 104 | 80 000 000 | 80 000 000 | 79 085 000,0 | 79 085 000,0 | | 915 000 |
6 | 1540300103 | 401722860332337096600056001 | 15-сон мусиқа мактабининг иситиш тизимини жорий таъмирлаш | 103 | 150 000 000 | 150 000 000 | 145 785 825 | 145 785 825 | | 4 214 175 |
7 | 1540300111 | 401722860332337092100075002 | 36-сон мактабни жорий таъмирлаш | 101 | 70 000 000 | 70 000 000 | 70 000 000 | 70 000 000 | | - |
8 | 1540300055 | 401722860332337065200110003 | Янгиарик тумани Эгрисолма маҳалласидаги йўлни таьмирлаш ёки йўлга ёриткич чироқларини ўрнатиш | 95 | 100 000 000 | 100 000 000 | 98 158 445 | 98 158 445 | | 1 841 555 |
9 | 1540300113 | 401722860332337092100075005 | 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш | 82 | 15 000 000 | 15 000 000 | | | 15 000 000 | |
10 | 1540300065 | 401722860332337082102134001 | Янгиариқ тумани марказида жойлашган кутубхона ҳозирда фаолият кўрсатаябди, лекин ўта реконструкцияга муҳтож, китоблар бор 95% (тахминан) эски, ўқишга яроқли, бино замонавий холга келтирилиши керак, марказ ахолиси ва айниқса қишлоқ аҳолиси бу кутубхона мавжудлигини билиши учун маркетинг ишлари ҳам олиб борилиши керак. | 25 | 60 000 000 | 60 000 000 | 59 999 560 | 59 999 560 | | 440 |
11 | 1540300021 | 401722860332337065200110004 | Эгрисолма маҳалласи ички йўлини жорий таъмирлаш | 22 | 50 000 000 | 50 000 000 | 49 900 295 | 49 900 295 | | 99 705 |
| Жами: | 977 | 1 070 000 000 | 1 070 000 000 | 1 043 869 480 | 1 043 869 480 | 15 000 000 | 11 130 520 |