Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши қарори
2022 - yil 29 - mart VI-69-57-12-179-K/22 Yangiariq tumani
Янгиариқ туманидаги мавжуд номлари давлат рўйхатидан ўтмаган қабристон, истироҳат боғи, ҳиёбон,
зиёратгоҳ ва аҳоли яшаш пунктларига ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 08-07326-сонли ёзишмаси ҳамда Экспорт комиссиясининг 2021 йил 20 декабрдаги 01-14-919-сонли “Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги эксперт хулосасини, шунингдек “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича туман комиссиясининг 2021 йил 22 ноябрдаги 67- сонли йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари И.Ўруновнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Эксперт комиссиясининг 2021 йил 7 декабрдаги 01-14-919-сонли “Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги хулосасига асосан тумандаги мавжуд 41 та қабристон, 1 та истироҳат боғи, 1 та ҳиёбон, 1 та зиёратгоҳ ва 1 та аҳоли яшаш пунктларининг номлари қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилганлари рўйхати 1- иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ободонлаштириш бошқармаси (А.Ражабов), туман бош имом хатиби (Р.Отажанов) 1 ой муддатда Янгиариқ туманидаги мавжуд қабристонлар ва бошқа географик объектларни ушбу қарор иловаларига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва қонунга мувофиқлаштириш шунингдек номлари номувофиқ деб топилган қабристон ва бошқа географик объектларнинг номларини қонунга мувофиқлаштириш бўйича таклифларни ва шу юзадан олиб борилган ишлар бўйича маълумотларни белгиланган муддатда “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи (Ж.Йўлдошев), туман кадастр агентлигининг Янгиариқ тумани бўлими бошлиғи (З.Камолов), Давлат кадастрлар палатаси Янгиариқ тумани бўлими бошлиғи (М.Ражабов) туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (О.Абдуллаев), туман статистика бўлими бошлиғи (Т.Бекчанов), туман молия бўлими бошлиғи (А.Бекчанов), туман давлат хизматлари маркази раҳбари (З.Бекназаров) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
5. Мазкур қарор “Янгиариқ овози” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (Ш.Худайберганов) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари - Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари (И.Ўрунов) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши сессияси раиси Б.Абдуллаев