Янгиариқ туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 01/20-01-32/846-сонли хати, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-60-12-0-K/21-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармасининг 2021 йил 30 декабрдаги 02/38/41-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-60-12-0-K/21-сонли қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-60-12-0-K/21-сонли қарорига (кейинги ўринларда Қарор деб аталади) мувофиқ, Янгиариқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун даромадлари 65,3 млрд.сўм, харажатлари 138,7 млрд.сўм прогноз қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 73,4 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
4. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг прогнози 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
7. 2022 йил учун вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1,3 млрд.сўм миқдорида белгилансин.
9. 2022 йил учун туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
10. Юридик шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорга 1 гектарга белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага мувофиқ белгилансин.
11. Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага мувофиқ белгилансин.
12. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2022 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.
Шунингдек, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-60-12-0-K/21–сонли қарорига мувофиқ 2022 йилда қуйидаги солиқ турлари:
а) туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
айланмадан олинадиган солиқ;
давлат активларини фойдаланишга (ижарага) беришдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.
Мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.
б) 3-иловага мувофиқ қуйидаги солиқ турлари вилоят ва туман бюджети ўртасида тақсимланади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
13. Янгиариқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Саидов), Молия бўлими (А.Бекчанов), Давлат солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев) масъул ташкилотлар билан биргаликда:
тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;
маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;
тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;
бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
14. Давлат солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтиришга;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўришга;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказишга;
Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.
хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.
15. Давлат солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев), Кадастр агентлиги туман бўлими (З.Камолов) 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб, вилоятда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.
16. Давлат солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев), тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;
хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карьерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карьерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.
17. Мажбурий ижро бюроси туман бўлими (М.Машарипов) Давлат солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
18. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Х.Мадаминов) жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.
19. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Саидов) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;
хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;
шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва видео-материаллар тайёрлаш;
хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «е-ijro auksion» майончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
20. Туман шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Саидов) тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ташқи реклама объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ушбу ташқи реклама объектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
21. Ирригация тизими бўлими (Х.Отажонов) ва туман солиқ инспекцияси (О.Абдуллаев) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
22. Туман молия бўлими (А.Бекчанов):
бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишлари кучайтирсин;
бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар ой якуни билан Кенгашга ахборот киритиб борсин;
ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи хар чоракда эшитиб борилсин.
23. Кенгашнинг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси:
маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда Кенгаш қарор лойиҳасини ишлаб чиқилишига;
Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;
Маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.
24. Туман ҳокимлиги:
туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.
Бунда, туман халқ депутатлари, туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.
25. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Саидов), тегишли муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда:
маҳаллий бюджет даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар;
ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан эришилган натижалар бўйича Кенгашга бир чоракда камида бир маротаба ҳисобот киритиб борсин.
26. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
27. Мазкур қарор “Янгиариқ овози” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
28. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
29. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Х.Эгамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши сессияси раиси Б.АбдуллаевХалқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 1-илова |
2022 ЙИЛ УЧУН ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ БЎЙИЧА |
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ |
Даромад турлари | минг. сўм |
1 | Фойда солиғи | |
2 | Айланмадан олинадиган солиқ | 6 010 000 |
3 | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 14 245 000 |
4 | Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 464 000 |
5 | Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи | 5 120 000 |
6 | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 2 382 000 |
7 | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 3 673 000 |
8 | Ер солиғи | 10 828 000 |
9 | Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ | 286 000 |
10 | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 3 031 000 |
11 | Давлат божи | |
12 | Жарималар | |
13 | Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари | |
14 | Давлат мулки бўйича ижара тўловлари | 263 000 |
15 | Йиғимлар | |
ЖАМИ | 46 302 000 |
| Мобиль алоқа хизмати, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи тушумларидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромадлар | 18 991 639 |
| Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво | 7 188 132 |
| Мобиль алоқа хизмати | 4 095 132 |
| Тамаки маҳсулотлари | 7 708 375 |
ЖАМИ ДАРОМАД | 65 293 639 |
|
|
|
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 2-илова |
2022 йил учун Янгиариқ тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари |
| минг сўмда |
Кўрсаткичлар | Миқдори |
| ХАРАЖАТЛАР-ЖАМИ | 138 673 204 |
1. | ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХАРАЖАТЛАР - ЖАМИ | 108 104 378 |
| шу жумладан: | |
1.1 | Маориф | 19 513 548 |
| - мактабгача таълим | 6 983 248 |
| - умумий таълим | 12 530 300 |
1.2 | Соғлиқни сақлаш | 47 731 413 |
1.3 | Тиббий-ижтимоий хизматлар учун харажатлар | 33 528 |
1.4 | Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари | 3 258 090 |
| - маданият ва оммавий ахборот воситалари | 1 750 196 |
| - спорт | 1 507 894 |
1.5 | Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар | 37 567 799 |
2. | ИҚТИСОДИЁТГА ХАРАЖАТЛАР | 10 528 669 |
2.1 | Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари | 324 608 |
2.2 | Ободонлаштириш | 7 284 213 |
2.3 | Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари | 776 157 |
2.4 | Ветеринария қўмитаси | 1 311 341 |
2.5 | Маҳаллий бюджетларда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун | 832 350 |
3. | ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ | 6 937 554 |
3.1 | Давлат бошқарув идоралари | 6 937 554 |
4. | ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИ САҚЛАШ | 5 248 387 |
5. | ЗАҲИРА ЖАМҒАРМАСИ | 1 308 190 |
6. | Фуқаролар ташаббуси жамғармаси | 6 546 026 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 3-илова |
Умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига 2022 йилда ажратмалар меъёри |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | Фоиз ҳисобида |
Т/Р | Шахар ва туманлар номи | Айланмадан олинадиган солиқ | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | Жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | Бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи | Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи | Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи | Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно | Давлат активларини фойдаланишга (ижарага) беришдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар |
1 | Янгиариқ тумани | 100 | 50 | 100 | 100 | 100 | 100 | 100 | 100 | 100 | 100 | 100 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 4-илова |
Янгиариқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми |
| | | минг сўмда |
№ | Ҳудуд номи | Даромад | Харажат |
1 | Янгиариқ тумани | 65 293 639,0 | 138 673 204,0 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 5-илова |
Янгиариқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт миқдори |
| | |
| | минг сўмда |
№ | Шаҳар ва туманлар | Тартибга солувчи трансферт миқдори |
1 | Янгиариқ тумани | 73 379 565,0 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 6-илова |
Янгиариқ туманмаҳаллий бюджетида 2022 йилда йўл қўйиладиган энг кам маблағ миқдори |
| | |
| | минг сўмда |
Т/р | Ҳудуд номи | Миқдор |
1 | Янгиариқ тумани | 697 000,0 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 7-илова |
Юридик шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорга 1 гектарга белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар |
| | | |
Т/р | Ҳудуд номи | Коэффициент (0,7 дан 3,0 гача) | Ер солиғи ставкаси 2022 йил учун 1 (бир) гектар учун сўмда |
1 | Чиқирчи” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
2 | Оқ-мачит” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
3 | Ангариқ” МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
4 | Уйғур МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
5 | Тузлоқ МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
6 | Улуғбек” МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
7 | Гулбоғ” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
8 | Вакиллар” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
9 | Боёт” МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
10 | Дўстлик” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
11 | Янгиариқ” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
12 | Ғалтак” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
13 | Каттабоғ” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
14 | Жалоил” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
15 | Эгрисолма” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
16 | Остона” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
17 | Қўшлоқ” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
18 | Хўжалар” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
19 | Чакир” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
20 | Сардорлар” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
21 | Қоракўз” МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
22 | Огохий” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
23 | Қўриқтом” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
24 | Ширшоли” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
25 | Пўрсанг” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
26 | Янгиер” МФЙ (чегара) | 1,07 | 33 202 100 |
27 | Арбоблар” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
28 | Қўнғирот” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
29 | Собурзон” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
30 | Аччиққуйи” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
31 | Урганч” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
32 | Таган” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
33 | Гулшанда” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
34 | Севган” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
35 | Килловит” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
36 | Қармиш” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
37 | Шихбоғи” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
38 | Шеробод” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
39 | Янгиобод” МФЙ | 1,07 | 33 202 100 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 8-илова |
Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар |
Т/р | Ҳудуд номи | Коэффициент | Ер солиғи ставкаси |
(0,7 дан 3,0 гача) | 2022 йил учун 1 (бир) кв.м учун сўмда |
1 | Чиқирчи” МФЙ | 1,07 | 298 |
2 | Оқ-мачит” МФЙ | 1,07 | 298 |
3 | Ангариқ” МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
4 | Уйғур МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
5 | Тузлоқ МФЙ | 1,07 | 298 |
6 | Улуғбек” МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
7 | Гулбоғ” МФЙ | 1,07 | 298 |
8 | Вакиллар” МФЙ | 1,07 | 298 |
9 | Боёт” МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
10 | Дўстлик” МФЙ | 1,07 | 298 |
11 | Янгиариқ” МФЙ | 1,07 | 298 |
12 | Ғалтак” МФЙ | 1,07 | 298 |
13 | Каттабоғ” МФЙ | 1,07 | 298 |
14 | Жалоил” МФЙ | 1,07 | 298 |
15 | Эгрисолма” МФЙ | 1,07 | 298 |
16 | Остона” МФЙ | 1,07 | 298 |
17 | Қўшлоқ” МФЙ | 1,07 | 298 |
18 | Хўжалар” МФЙ | 1,07 | 298 |
19 | Чакир” МФЙ | 1,07 | 298 |
20 | Сардорлар” МФЙ | 1,07 | 298 |
21 | Қоракўз” МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
22 | Огохий” МФЙ | 1,07 | 298 |
23 | Қўриқтом” МФЙ | 1,07 | 298 |
24 | Ширшоли” МФЙ | 1,07 | 298 |
25 | Пўрсанг” МФЙ | 1,07 | 298 |
26 | Янгиер” МФЙ (чегара) | 1,07 | 298 |
27 | Арбоблар” МФЙ | 1,07 | 298 |
28 | Қўнғирот” МФЙ | 1,07 | 298 |
29 | Собурзон” МФЙ | 1,07 | 298 |
30 | Аччиққуйи” МФЙ | 1,07 | 298 |
31 | Урганч” МФЙ | 1,07 | 298 |
32 | Таган” МФЙ | 1,07 | 298 |
33 | Гулшанда” МФЙ | 1,07 | 298 |
34 | Севган” МФЙ | 1,07 | 298 |
35 | Килловит” МФЙ | 1,07 | 298 |
36 | Қармиш” МФЙ | 1,07 | 298 |
37 | Шихбоғи” МФЙ | 1,07 | 298 |
38 | Шеробод” МФЙ | 1,07 | 298 |
39 | Янгиобод” МФЙ | 1,07 | 298 |
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-64-104-12-179-K/21-сон қарорига 9-илова |
Хоразм вилояти юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича
2022 йил учун белгиланган минимал
МИҚДОРЛАР
Т/Р | Шаҳар, туманлар номи | Юридик шахсларнинг бино ва ншоотларининг 1 кв.метр учун мутлоқ миқдор, сўмда | Коэффициент (0,5 гача камайтирувчи коэффицент) | Юридик шахсларнинг бино ва иншоотларининг 1 кв.метр учун солиқ базаси, сўмда |
1 | Янгиариқ туман | 1 000 000 | 1,0 | 1 000 000 |