Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг
ҚАРОРИ
2022 йил 26 январь № VI-65-4-12-179-K/22 Янгиариқ шахарчаси
Янгиариқ туманида 2021 йил давомида ташаббусли бюджет жараёнида ажратилган маблағлар
ҳамда қилинган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил қилинди.
Ушбу жамғармага туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига қолган эркин қолдиқ маблағидан 179,6 млн, I чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 32.1 млн, II чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 573.9 млн, III чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 544.0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни яънада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан қўшимча молиялаштириш учун Республика бюджетидан 614.0 млн сўм жами 1943,6 млн сўм маблағ фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилди.
Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш мақсадида илк бора Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Оpenbudjet.uz” портали орқали электрон шаклда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида Янгиариқлик ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича 113 та таклифлар билан иштирок қилишди. Ишчи комиссиянинг хулосасига асосан якуний овоз бериш босқичига ўтказилган 97 та таклифларга 1019 та овозлар берилди.
Шундан:
ID 1540300004 сонли Янгиариқ-Урганч йўлининг қолган қисмига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш таклифи энг кўп 117 та овоз олган ва 250,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300108 сонли кўп қаватли уйларни куз-киш мавсумига тайёрлаш учун берилган таклиф 112 та овоз олган ва 100,0 млн сўм маблағ ажратилган.
ID 1540300105 сонли кўп қаватли уйларни том қисмини таъмирлаш учун берилган таклиф 111 та овоз олган ва 70,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300107 сонли тумандаги мактабларга спорт анжомлари ва мусиқа асбоблари билан таъминлаш таклифи 105 та овоз олган ва 125,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300106 сонли туманни асосий кириш жойларига кузатув камералари ўрнатиш таклифи 104 та овоз олган ва 80,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300103 сонли 15-сон мусиқа мактабининг иситиш тизимини жорий таъмирлаш таклифи 103 та овоз олган ва 150,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300111 сонли 36-сон мактабни жорий таъмирлаш таклифи 101 та овоз олган ва 70,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300055 сонли Янгиариқ тумани Эгрисолма маҳалласидаги йўлни таъмирлаш ёки йўлни ёриткич чироқларини ўрнатиш таклифи 95 та овоз олган ва 100,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи 82 та овоз олган ва 15,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300065 сонли Янгиариқ туман кутубхонасига китоб сотиб олиш учун берилган таклиф 25 та овоз олган ва 60,0 млн сўм ажратилган.
ID 1540300021 сонли Эгрисолма маҳалласи ички йўлини жорий таъмирлаш таклифи 22 та овоз олган ва 50,0 млн сўм ажратилган.
Жами 11 та таклиф ғолиб деб топилиб, ғолиб теб топилган таклифлар учун жами 1 млрд 70 млн сўм маблағлар йўналтирилди ва 1 млрд 43 млн сўмлик касса харажати амалга оширилган. ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифидан ташқари бошқа таклифлар тўлиқ бажарилган ва касса харажати тўлиқ амалга оширилган. ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи бўйича ишлар хам тез кунда амалга оширилиши кутилмоқда. Таклифларни молиялаштиришдан иқтисод қилинган 11,1 млн сўм маблағ "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га қайтирилади. 2021 йил якуни бўйича "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" ҳисоб рақамида 873,6 млн сўм маблағ қолдиғи мавжуд.
Халқ депутатлари туман Кенгаши “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Янгиариқ туманида 2021 йил давомида ташаббусли бюджет жараёнида ажратилган маблағлар хамда қилинган ишлар тўғрисидаги туман Молия бўлими бошлиғи А.Бекчанов ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси (Ш.Худайберганов) томонидан ID 1540300113 сонли 3-сон мактабни том қисмини жорий таъмирлаш таклифи бўйича ишлар амалга оширилиши, тезроқ ва сифатли якунланиши назоратга олинсин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари (Х.Эгамбердиев, Б.Қурбонов, И.Бобожонова, Ш.Худайберганов, И.Мадримов, Қ.Шожанов, А.Аллаберганов, Х.Хасанов):
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" маблағларини мақсадли ишлатилишини доимий назорат қилиб бориш;
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси", унга йиғилган маблағлар, очиқ бюджет порталига таклиф бериш ва овоз бериш тартиблари, муддатлари юзасидан доимий комиссиялар аъзолари билан биргаликда жойларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси
(Х.Эгамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Янгиариқ туман
кенгаши сессияси раиси Б.Абдуллаев