Янгиариқ тумани ҳокими З.Б.Матназаровнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йил якунлари бўйича ҲИСОБОТИ
2024 йилда Янгиариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 105,3 фоизга, қурилиш ишлари 115,3 фоизга ва жами хизматлар 110,7 фоизга бажарилишига эришилди.
Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилга нисбатан 2,1 баробарни, қурилиш ишлари 1,8 баробарни ва хизматлар ҳажми 1,6 баробарни ташкил қилди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,2 млн сўмдан 4 млн сўмга, хизматлар ҳажми 2,5 млн сўмдан 4 млн сўмга етказилди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт ўрнини босувчи 995 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Янгиариқ туманида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2020 йилда 1 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда 6 тага етди.
2024 йилда 37,5 млрд сўмлик 36 та янги лойиҳа ишга туширилиб,
327 та иш ўринлари яратилди.
Янгиариқ тумани бўйича 2020 йил жами 9,5 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган қўшимча захираларни ишга солган ҳолда яна 20,7 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Янгиариқ туманида саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 2020 йилда 6 млн. долларни ташкил этган бўлса, янги инвестиция лойиҳаларни ишга туширилиши шунингдек, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ва кўплаб имтиёзлар берилиши натижасида 2024 йил якунига келиб 20 млн. долларни ташкил этди.
2024 йилда жами 15 млн. долларлик (шундан, 2 млн. доллар саноат маҳсулотлари, 13 млн. доллар қишлоқ хўжалиги) маҳсулотлар экспорт қилинди. Ушбу кўрсатгич ўтган 2020 йилга нисбатан 250 фоизни ташкил этади.
Шу билан бирга экспортёр корхоналар сони 2020 йилда 10 та бўлган бўлса, бугунга келиб ушбу корхоналар сони 17 тани ташкил этади.
Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2024 йилда 114 млрд. сўм кредит ажратилди.
Дойимий ишларда 5 616 нафар, мавсумий ишларда 11 635 нафар, вақтинчалик ишларда 70 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Хусусан, 1 607 та жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, кам даромадли оилаларда 1 172 тага яқин микролойиҳалар амалга оширилди.
7 253 нафар аҳоли янги иш ўрни ва ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига бандлиги таъминланди ҳамда 1139 нафар фуқаро хорижий тил ва касб-хунарларга ўқитилди, 2024 йил давомида 34 нафар фуқаролар ташкилий тарзда, 680 нафар фуқаролар манзилли тарзда хориж давлатларга юқори даромадли ишга жойлаштирилди. Натижада Янгиариқ туманида ишсизлик даражаси 8.8 фоиздан 7.0 фоизга камайтирилди.
Шунингдек камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий химояга муҳтож оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўлланилган молиявий инструментлар орқали оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1 261 нафар фуқароларга ажратилган 29 млрд сўм кредит, 540 нафар фуқароларга берилган 4,3 млрд сўм субсидия, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш мақсадида 872 нафар фуқорага 198,5 гектар ер майдонлари ажратилиши натижасида йил якунига қадар камбағаллик даражаси туманда 17,8 фоиздан 10,4 фоизга, шунингдек “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар 28,4 фоиздан,
11,4 фоизга камайишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-330 сонли қарорига асосан туманда 390 та камбағал оилалар 78 нафар раҳбарларга ва 243 та оилалар ташаббус билдирган 66 та тадбиркорларга бириктирилди.
Ушбу камбағал оилаларга бириктирилган масъуллар томонидан камбағал оиалаларни камбағалликдан чиқариш учун индивидуал дастур ишлаб чиқилиб, ушбу дастур доирасида камбағалликдан чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
“Камбағалликдан фаровонлик сари дастури” доирасида амалга оширилаётган ишлар мониторинг қилиб борилмоқда.
Туман маҳаллий бюджетининг даромад ва ҳаражатлари ўз вақтида тўлиқ молиялаштириб берилмоқда. Жумладан, маҳаллий бюджет харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 67 фоизини ташкил этди.
Аҳолини уй-жойга бўлган талабани қондириш учун 2021 йилдан бугунги кунга қадар 342 та хонадондан иборат 13 та кўп қаватли арзон уй-жойлар барпо этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 72/16 сонли қарорига асосан туманда 630 та оғир шароитда яшаётган хонадонлар танлаб олинди.
Ушбу 630 та хонадонлардан 503 та хонадонларнинг том қисми таъмирланди (674 млн.сўм), 109 та якка тартибдаги уйлар таъмирланди
(4,8 млрд.сўм), 18 та хонадонлар янгидан қурилди (1,87 млрд.сўм) жами
630 та хонадонларни янгидан қуриш, таъмирлаш ва том қисмини шифер қилиш илашри учун 7,3 млрд.сўм маблағ ажратилди.
2024 йилда 8 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларда 34,2 млрд сўмлик қурилиш монтаж ишлари амалга оширилиб, объектлар фойдаланишга топширилди.
2020-2024 йилларда соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ислоҳотлар амалга оширилиб, тиббиёт муассасалари моддий базаси яхшиланди. Хусусан, Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига кейинги йилларда 3 та “Тез ёрдам” машиналари харид қилинди.
Туманда мавжуд захира ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда, макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлаб, иқтисодиётнинг ўртача йиллик ўсиш суръати сақлаб қолинади.
Биринчидан, 2029 йилга келиб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,2 бараварга (1577 млрд. сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 1,7 бараварга (4,6 трлн. сўм), хизмат кўрсатиш ҳажмини 2,1 бараварга (1,4 трлн. сўм), қурилиш ишлари ҳажмини 2,4 бараварга (869,4 тлрд.сўм) оширилади.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
2024 йилдаги 5,6 млн сўмдан 2029 йилда 12,3 млн сўмга, хизматлар ҳажми
5,2 млн сўмдан 11 млн сўмга етказилиши таъминланади.
Иккинчидан, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманлар тажрибалари давом қилдирилиб, келгуси беш йилда туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали
банд аҳоли сони 45,8 минг нафардан 50,1 минг нафарга етказилади.
2025-2029 йилларда 5,2 мингта жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, кам даромадли оилаларда 4,8 мингга яқин микролойиҳалар амалга оширилади.
5 минг. нафар аҳоли янги иш ўрни ва ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига бандлиги таъминланади.
2,8 минг нафар фуқаро хорижий тил ва касбларга ўқитилади, шундан
1,6 минг нафари ташкилий тарзда хориж давлатларга юқори даромадли ишга жойлаштирилиши белгиланган.
Натижада 2029 йилга келиб, туманда ишсизлик даражаси 7 фоиздан
5,2 фоизга тушурилади, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасини 11,4 фоиздан 5,7 фоизга тушурилади.
Учинчидан, 2025-2029 йилларда 3 трлн сўмлик 333 та янги лойиҳа ишга туширилади ҳамда 49,4 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирилади. Хусусан, саноат соҳасида 105 та қиймати
1,2 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига
400 млрд сўмлик ишлаб чиқариш ҳажмлари ва 2 526 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманда экспорт ҳажми 2029 йилда 113,2 миллион АҚШ долларга етказилиб, 2024 йилга нисбатан 2,8 баробарга ўсишга эришилади, 30 дан ортиқ янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб этилади.
Тўртинчидан, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, ичимлик суви, коммуникациялар тармоқларини қуриш бўйича келгуси беш йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1 580 та хонадонли 79 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади;
ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2 та иншоот ва 41,9 км ичимлик ва оқава сув тармоғлари қурилади;
424 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги ва ички йўллар ҳамда -19 та кўприклар ва йўл ўтказгичларни қурилади, реконструкция қилинади ва таъмирланади;
электр таъминотини яхшилаш бўйича 146,7 км электр тармоқлари ва
53 та трансформатор пунктлари янгидан қурилади ва реконстукция қилинади.
Бешинчидан, келгуси беш йилда ижтимоий соҳаларда ҳам устувор вазифалар амалга оширилади. Хусусан:
2025-2029 йилларда 4 та давлат хусусий шериклиги асосидаги, 19 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти янгидан йўлга қўйилади. Натижада 3-7 ёшдаги болаларнинг 100 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинади.
Шунингдек, 1 та умумтаълим мактабларида босқичма-босқич тарзда
780 ўқув ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноларини қурилади. Натижада ушбу мактабларнинг қувватлари 1 коэффицентга туширилади. Ушбу қурилиш ишларига 6,6 млрд. сўм маблағлар сарфланади.
2025-2029 йилларда босқичма-босқич тарзда 3 та таълим муассасаларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, ўқувчилар янги билим кўникмалари олишлари учун қулай шароитлар яратилади. Ушбу мақсадларга эса 21 млрд сўм сарфланади.
Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам тиббиёт муассасаларининг моддий базаси яхшиланади.
Туманда, 5 та тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Фуқароларни диспасеризация ишларини кучайтириш, касалликларнинг асоратларини олдини олиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар сонини 146 тага камайтирилади.
2025-2029 йилларда ногиронларни тўлиқ реабилитация қилиш даражасини
2,9 фоизга қисман реабилитация қилиш даражаси 6 фоизга етказилади.