Янгиариқ туманда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ва махсус саноат зоналарда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Янгиариқ туманда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ва махсус саноат зоналарда амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
I. Ҳудудий инвестиция дастури ижроси бўйича:
Инвестиция дастурларига мувофиқ Янгиариқ туманда
2023 йилда умумий қиймати 444,7 млрд.сўм бўлган 81 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 876 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Хусусан,
Маълумот учун:
- саноатда 317,1 млрд.сўмлик 20 та лойиҳа - 370 та иш ўрни;
- қишлоқ хўжалигида 56,6 млрд.сўмлик 16 та лойиҳа - 141 та иш ўрни;
- хизмат кўрсатишда 70,9 млрд.сўмлик – 45 та лойиҳа - 365 та иш ўрни.
Амалда 1 октябрь ҳолатига 58,2 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб,
38 та лойиҳалар ишга туширилди ва - 229 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун, “Шарофат устоз” МЧЖ томонидан “ДХШ асосида мактабгача таълим муассасини ташкил қилиш” лойихаси ишга тушиши эвазига 18 та янги иш ўринлари яратилди, Бундан ташқари, "Шавкатбек Азизбек Азамат" оилавий корхонаси томонидан “Умумий овқатланиш шахобчаси” лойиҳаси ишга тушиб 5 та янгидан иш ўринлари яратилди.
Шу ой якунига қадар “Супер грин лайн” МЧЖ томонидан “Замонавий иссикхоналарни ташқил қилиш” лойихаси ишга туширилиб, янгидан 24 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Бироқ, "Хоразм юксак савдо" МЧЖ томонидан қиймати 2,5 млрд.сўм бўлган “Тўйхона ташкил қилиш” лойиҳаси ишга тушиши натижасида янгидан 12 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлсада, бугунги кунда кредит олиш учун хужжатлар Микрокредит банкга тақдим қилинганига қарамасдан банк томонидан кредит ажратилмаган.
- "Келажак илм маскани" НТМ томонидан қиймати 4 млрд.385 млн сўм бўлган “ДХШ асосида мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш” лойиҳаси ишга тушиши натижасида янгидан 15 та иш ўрни яратилади. Бугунги кунда Миллий банк томонидан кредит олиш учун хужжатлар тақдим қилинганига қарамасдан кредит ажратилмаган.
IV. Саноат:
Янгиариқ туманда жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига – 291 та саноат корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, 223 та корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жорий йил бошидан январь-сентябрь ойларида 405,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режа қилиб белгиланган.
Амалда январь-сентябрь ойларида 419,3 млн.сўмни саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш сурати 107 фоизни ташкил қилган
Ишлаб чиқариш ҳажмининг таркиби асосан енгил саноат, электроэнергия саноати ва бошқа йўналишлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
IV. Махсус саноат зоналар
Янгиариқ туманда жами 3 та саноат зоналари, жумладан, 1 та махсус иқтисодий зона, 1 та кичик саноат зоналар ва 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган бўлиб, иқтисодий зона ва ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари учун ажратилган ер майдон экологик, логистик, иқтисодий ва бошқа жиҳатдан самарасиз бўлганлиги сабабли бошқа ҳудудга ўтказиб бериш бўйича таклифлар берилган.
1 та кичик саноат зонасининг бош режаси кўра жами
1.2 гектарида инвестиция лойиҳалари жойлаштириш белгиланган.
Мазкур саноат зонасида бугунги кунгача 14 та лот аукцион орқали сотилган бўлиб хозирда 10 та лотда тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари бошланган. Қолган 0,37 гекатр ер майдонни аукцион савдоларига чиқариш ишлари олиб борилмоқда.