"Одам савдоси - давр муаммоси" мавзусидаги ўтказилган тадбир
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди томонидан туман тиббиёт бирлашмасида "Одам савдоси( чақалоқ савдоси), коррупция ва оиладаги зўравонлик жиноятларининг келиб чиқиши ва тайинланадиган жазо турлари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.
Ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 21 миллион киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади.
Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.
Давра суҳбати давомида ана шу масалалар муҳокама этилиб, бу борада қилиниши лозим бўлган ва олдини олишга қаратилган чора тадбирлар белгилаб олинди.
Янгиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати