Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 29-iyul 2020, 10:14
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Оила – жамиятнинг асосий бўғинидир.

15-05-2020, 12:48

ОИЛА – ЖАМИЯТНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИДИР.

 

Оила – жамиятнинг асосий бўғинидир.

 

 

        Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Оила – ўтмиш, бугун ва келажак. Оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир. Оила шундай қўрғонки, унинг ҳам илоҳий, ҳам инсоний ҳимояси мавжуд.

         Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг миллий қадриятларининг ривожини таъминловчи маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи муқаддас макондир. Ушбу мажоз ва кўркам макон жамият деб аталмиш буюк бир маконнинг пойдеворини ташкил қилади. Жамиятнинг, давлатнинг фаравонлиги, гуллаб-яшнаши айнан шу пойдевор мустаҳкамлигига боғлиқдир.

        Шу боисдан ҳам, мамлкатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунида оила манфаатларини ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.  Шунингдек, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда оила ва жамиятнинг масъулияти босқичма-босқич оширилмоқда.

      Оилани мустаҳкамлаш дунё даражасига кўтарилган масалалардан биридир. Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлигига эришиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил
20 сентябрдаги йиғилишида A/RES/47/237-сон резолюцияси билан 15 май кунини ҳар йили Халқаро оила куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни каби масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилганини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Айниқса, аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

      Хусусан, мамлакатимиз Конституциясининг 14-бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларини таъкидлаб ўтишимиз мумкин.

        Бундан ташқари, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил
27 июндаги ПҚ-3808-сонли қарорларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси тасдиқланди. Мазкур Концепциясида  давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги тизимининг аниқ ишлаши, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини сўзсиз амалга ошириш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал қилиш ушбу мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланиши белгиланган.

        Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали, биринчи навбатда, «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган янги оила моделини шакллантиришнинг алоҳида моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, давлат сиёсатининг бир қатор Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар каби устувор вазифалари ва асосий йўналишлари кўрсатилди.

        15 май куни ҳар йили бутун дунёда, жумладан юртимизда ҳам “Халқаро оила куни” нишонланиб келинмоқда.

     Жамиятда замонавий оила моделини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини тўлиқ рўёбга чиқариш оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг пировард натижасига айланиши керак.

 

 

Расулбек ИБРАГИМОВ

Янгиариқ туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    августа 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31